03:30 23.08.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Ўзбекистонда фермерлик ҳаракати янада жадал ривожлантирилмоқда
Бугунги кунда O’zLiDeP ўз электорати вакиллари билан олиб бораётган ишларида самарали натижаларга эришиш, улар фаолияти эркинлигини чеклаётган бир қатор муаммоларни доимий равишда тизимли ўрганиб бориш ҳамда уларни бартараф этишга қаратилган амалий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш, Қонунчилик палатасидаги O’zLiDeP фракциясининг қонун ижодкорлиги фаолияти самарадорлигини янада оширишга қаратилган қатор ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда.Хусусан, шундай йирик лойиҳалардан бири O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши ва унинг Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси томонидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган “Тадбиркорлар мулоқот форуми” лойиҳаси доирасида 2012 йил 17 август куни “Ўзбекистонда фермерлик ҳаракатини янада ривожлантириш ҳамда Аграр соҳа тармоқларини модернизация қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари: эришилган натижалар ва навбатдаги вазифалар” мавзусида амалий мулоқот ўтказилди. Тадбирда O’zLiDeP фракцияси ҳамда Халқ депутатлари Тошкент вилоят ва шаҳар Кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги тегишли ташкилотлар, Молия, Иқтисодиёт, Адлия вазирликлари, тегишли компаниялар, Давлат қўмиталари ва инспекциялар, фермер хўжаликлари раҳбарлари, аграр соҳада муайян тажрибага эга мутахассис-экспертлар, олимлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, иссиқхона, балиқчилик, асаларичилик, паррандачилик билан шуғулланувчи тадбиркор ва деҳқон хўжаликлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. - Ўзбекистонда мустақиллик қўлга киритилгандан буён аграр соҳа барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида изчиллик билан босқичма-босқич амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар натижасида бозор муносабатларига асосланган янги тизим шаклланиб бораётгани хўжалик юритиш ва ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг иқтисодий, ташкилий ва ҳуқуқий шарт-шароитларни тубдан ўзгартириб, пировардида мулкчиликнинг турли шаклидаги хўжаликларнинг рақобат асосида фаолият юритишини таъминлади, - дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O’zLiDeP фракцияси аъзоси Ориф Шарипов. - Бу борада дастлаб, аграр ва иқтисодий муносабатларни ислоҳ қилишнинг ҳуқуқий асослари барпо этилди. Жумладан, “Ер тўғрисида”ги, “Кооперация тўғрисида”ги, “Ижара тўғрисида”ги ва “Деҳқон хўжаликлари тўғрисида”ги каби қатор қонун ва хужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, ҳукумат қарорлари қишлоқда янги ҳуқуқий муносабатларни жорий этиш, кўп укладли иқтисодётни шакллантириш, тадбиркорликни, фермер ва шахсий томорқа хўжаликларини ривожлантириш имконини яратди.Ўзбекистон Республикасининг “Ер кодекси”, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги, “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги, “Селекция ютуқлари тўғрисида”ги, “Уруғчилик тўғрисида”ги, “Наслчилик тўғрисида”ги, “Ветеринария тўғрисида”ги, “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги, “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги каби қатор қонунларнинг қабул қилиниши эса аграр соҳада ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. - Муҳтарам Президентимиз ва Ҳукумат томонидан мамлакатда фермерлик ҳаракатини жадаллик билан ривожлантиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Ўтган давр мобайнида биз фермерлар фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, қулай шарт-шароитлар яратиш, фаолиятимизни янада ривожлантириш борасида қатор имтиёзлар жорий этилган, - дейди Жиззах вилояти Ғалларол туманидаги “Чоршан олтин” фермер хўжалиги раҳбари Улуғбек Чоршанов. - Айниқса ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш борасида давлат томонидан ажратилаётган маблағлар ҳамда пахта толаси баҳоси бўйича юзага келган ижобий фарқнинг 25 фоизи фермер хўжаликларига тўлаб берилаётганлиги натижасиджа йиллик даромадларимиз ортиб, фермер хўжалигимизда янги техникаларни харид қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи мини цехларни қуриш имконияти пайдо бўлмоқда. Ривожланишимизнинг кейинги босқичларида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг ҳалқаро андозаларига мос келадиган фермер хўжаликларини аграр соҳада устувор йўналиш сифатида ривожлантиришга қаратилган босқичма-босқич аниқ мақсадли ва тизимли чора-тадбирлар амалга оширилди. Бу даврда қишлоқ хўжалигида асосий ишлаб чиқарувчи куч бўлган фермер хўжаликларига ҳар томонлама қулай шарт-шароитлар яратиш, уларга қатор имтиёзлар жорий этиш ҳамда эркин меҳнат шароитини яратиш масаласи аграр соҳадаги ислоҳотларнинг асосини ташкил этди. Айниқса, Президентимизнинг 2003 йил 24 мартдаги “Қишлоқ хўжалигида иқтисодий иқлоҳатларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим йўналишлари тўғрисида”ги Фармони билан истиқболда қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчи асосий субъект бўлиб қоладиган фермер хўжаликларини ривожлантириш устувор йўналиш қилиб белгиланганлиги, соҳа ривожини янги босқичга кўтарди.Тадбирда иштирок этаётган экспертларнинг фикрича, шу кунларда ер юзи аҳолисининг 1 млрд. 300 млн.дан кўпроғи оч наҳор кун кечирмоқда. Она сайёрамизда қашшоқлик ва очарчиликдан 25 мингдан зиёд киши ҳалок бўлаётганлиги, уларнинг 60 фоиздан зиёдини аёллар, 25 фоизини эса болалар ташкил этади. Бутун дунёда иқтисодий ва молиявий инқироз хануз давом этмоқда, кейинги йилларда иқлим ўзгариши, қурғоқчилик, шўрланиш ва чўлланишнинг кучайиши, минглаб гектарларда унумдор ер майдонлари ҳажмининг камайиб бориши натижасида жаҳон бозорида озиқ-овқат маҳсулотлари нархи кундан–кунга ошиб, озиқ-овқат хавфсизлиги биринчи ўринга чиқиб бораётганлиги эътироф этилди. Бугунги дунёда озиқ-овқат нархи ошиб, кескин етишмовчилик бўлиб турган бир пайтда, аввалбошданоқ, узоқни кўзлаган ҳолдаги қарорлар нақадар тўғри қабул қилинганлиги ҳамда олдимизга қўйилган пировард мақсад йўлида фақат қатъият билан бораётганлигимиз алоҳида эътироф этилди. Таъкидландики, мустақил Ўзбекистон тарихан қисқа муддатда нафақат ўзининг ўттиз миллионли халқи эҳтиёжини тўла таъминлаш, балки четга озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қиладиган давлатлар қаторига ҳам қўшилди. Хусусан, Мамлакатимиз заҳматкаш деҳқон ва фермерлар томонидан Ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтарадиган жорий йилда, қишлоқ хўжалиги тарихида буткул янги саҳифа бўлмиш - 7 миллион 170 минг тонналик улкан ғалла хирмони бунёд этганлигининг ўзи фикримизнинг яққол далили эканлиги қайд этилди. - Мамлакатимизда аграр соҳага инновацион технологияларни, самарали селекция ютуқларини, илм-фан ютуқларига асосланган илғор ва замонавий агротехнологик тадбирларни жорий этиш борасида аниқ мақсадли ишлар олиб борилмоқда, - дейди Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ходими М.Қосимов. - Жумладан, эришаётган натижаларни мустаҳкамлаш ва соҳани янада ривожлантириш мақсадида, Давлатимиз раҳбари томонидан ривожланишимизнинг бугунги босқичи учун ўта муҳим янгилик бўлган, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда ернинг тупроқ унумдорлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратган ҳолда, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилашга қаратилган махсус комплекс чора-тадбирлар дастурини қабул қилиш масаласини энг муҳим устувор вазифалар сирасига киритилди. Бу борада қабул қилинган “2012 -2016 йилларда Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада моернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастури тўғрисида”ги махсус Қарори асосида олиб бориладиган ишлар аграр соҳадаги ютуқларни янада мустаҳкамлаш, уни янги босқичга кўтариши шубҳасиздир.- O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Муҳаммадюсуф Тешабоев томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг Сурхондарё вилоятига қилган ташрифи ҳамда мамлакатимиз ғаллакорарига йўллаган табрикларида аграр соҳани янада ривожлантириш, бу борада фермерлик ҳаракатини янги босқичга кўтариш юзасидан билдирган амалий таклиф ва тавсиялари, Ўзбекистонда фермерлик ҳаракатини янги босқичга кўтариш, уни , қудратли бир ижтимоий кучга айлантириш борасидаги кўрсатмалари бевосита O’zLiDePга ҳам тааллуқлилиги ва партиянинг бу борадаги фаолиятини янада жадаллаштириш учун муҳим кўрсатма деб қабул қилинди дея таъқиланди..Мамлакатда аграр соҳа тармоқларининг жадаллик билан ривожлантирилиши, ислоҳотларимиз ривожининг янги босқичида энг муҳим устувор вазифа этиб белгиланган қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш, тупроқ унумдорлигини ошириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашни янада ривожлантирилиши муносабати билан амалдаги тегишли қонунчилик хужжатларига замон талабларига мос равишда ўзгартиш ва қушимчалар киритишни даврни ўзи тақозо этмоқда.Шунингдек, тадбирда иштирок этаётган экспертлар, фермер ва деҳқон хўжалиги раҳбарлари, қатор вазирлик ва идоралар вакиллари томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги, “Ветеринария тўғрисида”ги, “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилинганлиги учун “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги, аграр соҳа тармоқларининг интенсив усулда ривожлантирилиши муносабати балн қатор қонун хужжатларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши юзасидан таклифлар билдирилди.Тадбир сўнгида билдирилган таклиф, фикр ва мулоҳазалар асосида Фермерлик ҳаракатининг амалий ҳаётимизда янада кенг ўрин эгаллаши, аграр соҳа тармоқлари учун янги имконият, имтиёз ва преференциялар яратиб бериш ва унинг ривожини янги босқичга кўтариш, соҳага оид ҳуқуқий асосларни янада такомиллаштириш, фермерлик ҳаракатини ҳамда аграр соҳа тармоқларини жадал ривожланишига тўсқинлик қилаётган, улар фаолияти эркинлигини чеклаётган бир қатор муаммоларни доимий равишда тизимли ўрганиб бориш ҳамда уларни бартараф этишга қаратилган амалий хулоса ва тавсиялар қабул қилинди.
Обсудить новость на Форуме