14:16 11.04.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ф А Р М О Н И
Тадбиркорлик субъектларини текширишларни янада қисқартириш ва улар фаолиятини назорат қилишни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
“Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” Давлат дастурига мувофиқ ҳамда давлат ва назорат органларининг корхоналар молия-хўжалик фаолиятига аралашувини тубдан қисқартириш, текширишларни ташкил қилиш тизимини янада такомиллаштириш ва мансабдор шахсларнинг улар фаолиятига асоссиз аралашуви учун жавобгарлигини кучайтириш, шу асосда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини кучайтиришни таъминлаш мақсадида:
1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
янги ташкил қилинган кичик тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолияти улар давлат рўйхатига олинган пайтдан бошлаб дастлабки уч йил мобайнида режали солиқ текширишларидан ўтказилмайди (акциз солиғига тортиладиган товарлар ишлаб чиқарувчи кичик тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш, шунингдек, бюджет ҳамда марказлаштирилган маблағлар ва ресурслардан мақсадли фойдаланиш билан боғлиқ текширишлар бундан мустасно);
2011 йилнинг 1 апрелидан то 2014 йилнинг 1 апрелигача бўлган даврда солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаб келаётган, шунингдек, ишлаб чиқариш суръатларининг барқарор ўсиши ва рентабеллигини таъминлаётган кичик тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини солиқ соҳасида текшириш тақиқланади (юридик шахсларни тугатиш чоғида, қўзғатилган жиноий ишлар доирасида, шунингдек, бюджет ҳамда марказлаштирилган маблағлар ҳамда ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ режадан ташқари текширишлар бундан мустасно);
кичик тадбиркорлик субъектлари фаолиятини солиқ соҳасида текшириш муддатларини қонун ҳужжатларида уларни ўтказиш кўзда тутилган максимал муддатдан, яъни 30 календарь кунидан ортиқ муддатга узайтирилишига йўл қўйилмайди.
2. Назорат қилувчи идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши (Ш.М.Мирзиёев) назорат қилувчи идоралар билан биргаликда бир ой муддатда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш тартиб-қоидаларини такомиллаштириш ва соддалаштириш борасидаги аниқ чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, уларда қуйидагилар назарда тутилсин:
тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини (солиқ тўловчи томонидан тақдим этиладиган молия ва солиқ ҳисоботини таҳлил этиш асосида) камерал назорат қилиш ҳамда дастлабки тарзда ўтказилган камерал назорат натижалари бўйича солиқ қонунчилиги бузилиши аниқланган ҳолларда текширишлар (тафтишлар)ни ташкил қилишни кенг жорий этиш;
солиқ қонунчилиги бузилишларининг тизимли сабабларини аниқлаш, кейинчалик уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш учун текширишлардан кейинги таҳлил механизмини татбиқ қилиш;
тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган такширишларни ўтказишда унификациялаштирилган назорат саволномасини ишлаб чиқиш ва мажбурий қўллашни татбиқ этиш.
3. Текширишларни бошлаш ва ўтказиш, хўжалик субъектларининг фаолиятини, шунингдек, банк ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш ва бошқа худди шундай хатти-ҳаракатлар тўғрисидаги қарорлар бунинг учун Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида” 1998 йил 19 ноябрдаги ПФ-2114-сонли ҳамда “Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2005 йил 14 июндаги ПФ-3619-сонли фармонларида белгиланган ваколатларга эга бўлмаган мансабдор шахслар томонидан қабул қилинаётганига мутлақо йўл қўйиб бўлмайди, деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ушбу масала бўйича Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси текширишларни тайинлаш ва ўтказиш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида ўрнатилган тартибга сўзсиз риоя этишга йўналтирилган назорат ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг фаолияти устидан таъсирчан назоратни таъминлаш бўйича зарур чораларни кўрсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Миллий телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда қуйидагиларни таъминласин:
мазкур фармон қоидаларининг мақсади, мазмуни ва амалий аҳамиятини оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш;
давлат идоралари томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашиш ҳолларини очиб берадиган, шунингдек, айбдор мансабдор шахсларга нисбатан кўрилган жавобгарлик чоралари тўғрисида радиоэшиттириш ва телекўрсатувларни, республика ҳамда маҳаллий матбуотда мақолаларни чоп этишни мунтазам равишда ташкил этиш.
6. Назорат қилувчи идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши (Ш.М.Мирзиёев) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, бошқа назорат идоралари билан биргаликда икки ҳафта муддатда ушбу фармоннинг қоидалари тааллуқли бўлган кичик тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текширишни қайта кўриб чиқсин ва 2011 йилги текширишлар режасидан чиқариб ташласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
қонун ҳужжатларига ушбу фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
идоравий норматив ҳужжатларни мазкур фармонга мувофиқ ҳолга келтирсин.
9. Ушбу фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М.Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси
Президенти И.КАРИМОВ
Тошкент шаҳри,
2011 йил 4 апрель
Обсудить новость на Форуме
24 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |