19:30 17.10.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги O`zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
2012 йил 16 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги O`zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Қонунчилик палатаси депутатлари, вазирлик ва идоралар вакиллари, ҳуқуқшунос ва экспертлар, партия фаоллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.Фракция аъзолари эътиборига “Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшиланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда ҳавола этилди.Мазкур қонун лойиҳаси Президентимизнинг 2012 йил 18 июлдаги “Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, унинг асосий мақсади тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратишдан иборатдир.Лойиҳада Ўзбекистон Республикаси Жиноят, Жиноят-процессуал, Маъмурий жавобгарлик, Божхона ва Солиқ кодексларига ҳамда айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилиб, унда шартномага мувофиқ банк ва бошқа молия муассасалари ходимларининг хизматлар кўрсатиш, шу жумладан кредитлар бериш бўйича харакати, мазкур шартнома бўйича татбиркорлик ва бошқа таваккалчиликлар оқибатида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан шартномавий мажбуриятлар бажарилмаганда жиноят ҳисобланмаслиги, устав фондида давлат улуши бўлмаган юридик шахсларга нисбатан содир этилган жиноятлар тўғрисидаги жиноят ишлари мазкур юридик шахснинг мансабдор шахси, мулкдори ёки ваколатли органи берган шикоят аризаси асосидагина қўзғатилиши, шунингдек устав фондида давлат улуши бўлмаган корхона, муассаса, ташкилотларнинг мол-мулкини ўзлаштириш, растрата қилиш йўли билан оз миқдорда талон-тарож қилиш мазкур корхона, муассаса, ташкилотларнинг мансабдор шахси, мулкдори ёки ваколатли бошқарув органи берган шикоят аризаси асосидагина жавобгарликка сабаб бўлишини назарда тутувчи меъёрлар белгилаб қўйилмоқда.Кун тартибидаги “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳам депутатларга биринчи ўқишда тақдим этилди.Ушбу қонун лойиҳасида тадбиркорлик субъекти белгиланган тартибда тақдим этган молия ва солиқ ҳисоботини, шунингдек тадбиркорлик субъектининг фаолияти тўғрисида давлат солиқ хизмати органида мавжуд бўлган бошқа ҳужжатларни ўрганиш ҳамда таҳлил этиш асосида ўтказиладиган камерал назорат натижалари бўйича қонунбузарликлар аниқланган ҳоллардагина давлат солиқ хизмати органлари субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш ташаббуси билан чиқиши мумкинлиги, назорат қилувчи орган режали текширув ўтказишнинг бошланиши ҳақида текширишни ўтказиш бошланишидан олдин тадбиркорлик субъектини текширувдан ўтказиш муддатлари ва предметини кўрсатган ҳолда, ёзма хабардор қилиши шартлиги ҳамда тадбиркорлик субъектлари бирлашмаларининг аъзолари фаолиятини субъектлар сўровига кўра мазкур бирлашмалар вакилларининг иштирокида амалга оширилиши мумкинлиги ва бошқа қатор меъёрлар белгилаб қўйилган.Муҳокамаларда сўз олган фракция аъзолари юқоридаги қонун лойиҳалари юзасидан ўз таклиф ва фикр мулоҳазаларини баён этиб, ушбу қонун лойиҳаларини биринчи ўқишда маъқулладилар.Йиғилиш якунида фракция ваколатига кирувчи бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди ва тегишли қарор қабул қилинди.
Обсудить новость на Форуме