20:15 23.10.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Ўзбек пахтаси аъло сифати, тозалиги ва саноат кўрсаткичларининг юқорилиги жиҳатдан бутун дунёга машҳурлиги барчамизга маълум
Ўзбек пахтаси аъло сифати, тозалиги ва саноат кўрсаткичларининг юқорилиги жиҳатдан бутун дунёга машҳурлиги барчамизга маълум. Мана саккиз йилдан буён пойтахтимизда ўтказиб келинаётган Ўзбекистон халқаро пахта ярмаркаси, унда ҳар йили 40 дан ортиқ давлатларнинг 350 дан ортиқ компания ва фирмаларининг қатнашаётгани, улар томонидан тола савдоси бўйича катта ҳажмдаги шартномаларнинг имзоланаётганлиги фикримизнинг яққол далилидир.Айни пайтда O’zLiDeP пахта хом ашёсини мамлакатда қайта ишлашни янада ривожлантирган ҳолда тайёр маҳсулотларни экспорт қилиш орқали иқтисодий самарадорликка эришиш, янги иш ўринларни яратиш, ислоҳотларнинг мувваффақиятли ва тўла ижросини таъминлаш ҳамда ташқи бозордаги ўрнимизни янада мустаҳкамланишига хизмат қилади деб ҳисоблайди ва партиянинг ҳар бир аъзоси мазкур жараёнларда фаол ҳиссасини қўшиши лозимлигини эътироф этади. Чунки партиянинг Сайловолди дастурида айнан ушбу масалалар ўз аксини топган.
Обсудить новость на Форуме