15:45 19.05.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

Ўрта синф кредит ахбороти алмашинувига эҳтиёж сезмоқда

Зеро, бир неча ўнйилликларга мўлжалланган тараққиёт тамойилларини ўзида акс эттирган ана шу ҳужжатдаги устувор йўналишларнинг деярли барчаси партиянинг мақсад ва вазифаларига ҳамоҳангдир. Хусусан, “Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши ҳам шубҳасиз, молия-банк тизимидаги ислоҳотлар изчиллигини, барқарор иқтисодий ўсиш ва аҳоли фаровонлигини муттасил ошириб боришни кафолатлаш имкониятини кенгайтиради.

Таъкидлаш жоизки, кредит ташкилотлари томонидан кўрсатилаётган микрокредит хизматлар кичик бизнес субъектлари, фермерлар ва аҳолининг кенг қатламлари учун ниҳоятда муҳим бўлиб, шу турдаги хизматларнинг ривожланиши бандлик даражаси ҳамда аҳоли реал даромадлари ошишининг асосий омилларидан биридир. Ўз навбатида, тўлақонли кредит ахборотларининг мавжудлиги кичик бизнесни кредитлашни, банклар, микрокредит ташкилотларга кредит буюртмаларини қайта ишлаш муддатларини қисқартириш ва кредитлар қайтмаслигининг олдини олишга ҳам хизмат қилади.

Айни пайтда Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 августдаги “Қарз олувчиларнинг кредит тарихи тўғрисидаги ахборотни ҳисобга олиш тизимини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, икки поғонали кредит ахбороти алмашинуви тизими амал қилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида Кредит ахбороти миллий институти, Ўзбекистон Банклар ассоциациясида “Банклараро кредит бюроси” бўлиб, улар тижорат банкларининг кредиторлари тўғрисидаги маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш, тегишли маълумотлар базасини шакллантириш билан шуғулланмоқдалар. Кредит ахбороти алмашинуви институтлари банк-молия соҳасидаги янги тизим бўлгани учун ҳам кредит ахбороти давлат реестри ёки нодавлат кредит бюроси томонидан амалга оширилади.

Кредит бюроси — тижорат ёки нотижорат ташкилоти бўлиб, у қарз олувчи тўғрисида тўла маълумотларни (кредитлар бўйича тўловлар, нокредит мажбуриятлар, иш тажрибаси ва бошқалар) йиғади. Бюро ишончли манбалардан (масалан банклардан) ахборот олиб, кредиторларга тақдим этади. «Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилиниши эса мазкур тизим фаолиятини тартибга солиш билан бирга, ўрта қатлам вакиллари фаолиятини янада ривожлантиришда ҳам муҳим аҳамият касб этади.


Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме