15:45 19.05.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Ўрта синф кредит ахбороти алмашинувига эҳтиёж сезмоқда
Бундай маълумотларни олиш ва таҳлил қилиш учун кўп вақт сарфланади, мижоз эса қисқа муддатда маблағ олишни хоҳлайди. Кредит ахборот алмашинуви тизими бутун дунёда мана шундай зарурат туфайли юзага келган, албатта.
Тизимнинг қарз олувчи, яъни O`zLiDeP электорати бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлар учун самарадорлиги шундаки, бу улар фаолиятини молиялаштириш имконини бир неча баробарга оширади. Белгиланган шартларни ўз вақтида бажарган мижозга қисқа муддатда кредит олиш учун шароит яратиш эса ўрта синф вакиллари фаолиятини янада мустаҳкамлашнинг асосий омилларидандир. Ишончли ва тезкор кредит ахбороти кредит беришда хизмат кўрсатиш сифатини ошириб, банк таваккалчиликларини ҳам камайтиради. Бу эса, ўз навбатида, банклар ва қарз олувчиларнинг молия-кредит интизомини мустаҳкамлайди.
Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, кредит ахбороти алмашинуви тизими молиявий маблағлар ажратилиши тўғрисидаги ижобий қарорлар миқдорини икки бараварга ошириш ҳамда мажбуриятларнинг бажарилмай қолиш даражасини 40-80 фоизга пасайтиришига ҳам олиб келади. Шу боисдан мазкур соҳада иш олиб бораётган тизимнинг қонунчилик асосларини яратиш ва уни қабул қилиш долзарб масалалардан биридир.
Айни пайтда Президентимиз Концепциясида илгари сурилган «Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кредит ахборот алмашинуви тизимидаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш, унинг ҳуқуқий базасини яратиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда битимлар тузишда қатнашаётган манфаатдор томонларнинг кредит ахбороти алмашинувида иштирок этишлари учун тенг шароитлар яратишга қаратилгандир.
Обсудить новость на Форуме