14:16 11.04.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Ўрта қатламга қўшимча имтиёз ва кафолатлар берилмоқда
Тадбиркорлик ташаббуси бозор иқтисодиёти ривожланишининг бош омили саналаётган шу кунларда ишбилармонлар эркинлиги, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига аралашмаслик мамлакатимизнинг муваффақиятли иқтисодий ривожланиши асоси ҳисобланади.
Президентимизнинг «Тадбиркорлик субъектларини текширишларни янада қисқартириш ва улар фаолиятини назорат қилишни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони шу маънода ҳам O`zLiDeP электорати бўлган ўрта қатлам вакиллари фаолиятини янада ривожлантиришга қаратилгани билан ниҳоятда долзарб ҳужжат бўлди.
O`zLiDePнинг Сайловолди дастурида белгилаб қўйилганидек, партия тадбиркорлик фаолиятининг эркинлигини таъминлайдиган ҳуқуқий кафолатлар нафақат қонунчиликда белгилаб қўйилиши, балки амалиётда ҳам унга қатъиян риоя қилиниши керак, деган ғояни илгари суради.
Иқтисодиётни модернизациялаш ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, ички бозорни рақобатбардош ва сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш, янги иш ўринлари яратиш асосида аҳоли даромадларини кўпайтириш, пировардида мамлакатни тараққий эттиришнинг энг фаол ҳаракатлантирувчи кучи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик экани бугун ҳеч кимга сир эмас. Президентимиз ташаббуси билан жорий йилнинг «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» деб эълон қилингани эса Ўзбекистонда соҳани ривожлантиришга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилаётганини кўрсатади.
Мазкур дастурда белгиланган тадбирларга мувофиқ давлат ва назорат органларининг корхоналар молия-хўжалик фаолиятига, биринчи навбатда, кичик бизнес субъектлари фаолиятига аралашувини тубдан қисқартириш, текширишларни ташкил қилиш тизимини янада такомиллаштириш ва мансабдор шахсларнинг улар фаолиятига асоссиз аралашгани учун жавобгарлигини кучайтириш, шу асосда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфатлари ҳимоя қилинишини таъминлашда Президент Фармони ниҳоятда муҳим аҳамият касб этади.
Фармонга кўра эндиликда 2011 йилнинг 1 апрелидан то 2014 йилнинг 1 апрелигача бўлган даврда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаётган, шунингдек, ишлаб чиқариш суръатларининг ўсишини таъминлаётган кичик тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини солиқ соҳасида текширишлар тақиқлаб қўйилди. Юридик шахсларни тугатиш чоғида қўзғатилган жиноят ишлар доирасида, бюджет ҳамда марказлаштирилган маблағлар ва ресурслардан мақсадли фойдаланиш билан боғлиқ режадан ташқари текширишлар бундан мустасно, албатта.
Фармонга кўра тадбиркорлик субъектлари фаолиятини солиқ соҳасида текшириш муддатларини қонун ҳужжатларида уларни ўтказиш кўзда тутилган максимал муддатдан, яъни 30 кундан ортиқ узайтирилишига йўл қўйилмаслиги ҳам кўрсатилди.
Шу ўринда тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини (солиқ тўловчи томонидан тақдим этиладиган молия ва солиқ ҳисоботини таҳлил этиш асосида) камерал назорат қилиш ҳамда дастлабки тарзда ўтказилган камерал назорат натижалари бўйича солиқ қонунчилиги бузилиши аниқланган ҳолларда текширишлар (тафтишлар)ни ташкил қилишни кенг жорий этиш, солиқ қонунчилиги бузилиши сабабларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш учун текширишлардан кейинги таҳлил механизмини татбиқ қилиш, молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган текширишларни ўтказишда унификациялаштирилган назорат саволномасини ишлаб чиқиш ва мажбурий қўллашни татбиқ этиш вазифалари белгиландики, бу ўз навбатида, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг юртимиз иқтисодиётидаги улуши янада кўпайишига, тадбиркорлик субъектларида текширувларни қисқартириш ва улар фаолиятини назорат қилишни ташкил этиш тизимини такомиллаштиришга, назорат органларининг тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятига аралашувларини кескин камайтиришга хизмат қилади.
Шу муносабат билан O`zLiDeP тадбиркорлар, фермерлар, мулкдорлар ва ўз электоратининг бошқа вакиллари манфаатларини ҳимоя қилиш қонунчилик базаси ҳамда механизмини такомиллаштириш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда хўжалик судларининг ролини кучайтиришга қаратилган ишларни давом эттиради. Хўжалик судлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш ва бу жараён янада очиқ ва ошкора бўлиши керак, деб ҳисоблайди. Шунингдек, бу вазифаларни ҳал этишда ҳакамлик судлари имкониятларидан кенгроқ фойдаланиш лозим, деб билади.
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар фаолиятига халал бераётган айрим бюрократик тўсиқларнинг бартараф этилиши уларнинг салоҳият ва имкониятлари тўлиқ рўёбга чиқишига ёрдам беради, албатта. Бу эса иқтисодиётнинг барқарор ўсиши ва мамлакат фуқаролари турмуш фаровонлигининг янада юксалишидаги энг муҳим омилдир.
Обсудить новость на Форуме
24 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |