03:30 02.08.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Жондор туман Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши
Жорий йилнинг 17 июль куни Жондор туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Жондор тумани Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. O`zLiDeP туман Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари, БПТ аъзоалри, тижорат банклари ҳамда туман ҳокимлигининг масъул ходимларидан иборат 53 киши иштирок этган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг 2011 йилнинг асосий якунлари ва 2012 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган маърузасида қўйилган асосий вазифалар юзасидан тумандаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг келишилган ҳажмда кредитлар ажратиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан туман ҳокимининг ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари К.Камоловнинг ҳисоботи эшитилди.
Ҳисоботда қайд этилишича, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, бу борада бюрократик тусиқларга барҳам бериш, ҳудудларда қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қабул қилинган Презитдентнинг Қарор ва Фармонлари юзасидан туманда бир мунча ижобий ишлар амалга оширилди. Жумладан, бизнес субектлари фаолиятига назорат оргнларининг ноқонуний аралашувига бутунлай барҳам берилиб, туман прокуратураси, солиқ инспекцияси томонидан тадбирокрлик фаолиятига доир қулайликлар борасида кенг миқёсда тушунтириш ва таргибот ишлари олиб борилмоқда. Тижорат банкларида кичик бизнес ва хусусий тадбирокрлик субъектларининг банк-тижорат кредитларини олиш борасидаги мурожаатларини 3 банк куни муддатида ижобий ҳал этиш борасида зарур чоралар кўрилмоқда. Жорий йилнинг биринчи ярмида тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган кичик бизнес суъектларига 46.4 млн сўмлик кредитлар ажратилган ва бу режага нисбатан 8.6 млн сўм кўп. Истеъмол кредитлари миқдори эса 160 млн сўм ажратилган бўлиб, бу режага нисбатан 4 млн сўм ортиғи билан бажарилган.
Йиғилишда сўзга чиққан туман кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари банк томонидан амалга оширилган ишлардан ташқари соҳада мавжуд муаммолар, жумладан, кредитнинг гаров таъминоти борасидаги юзага келаётган муаммолар тўғрисида тўхталиб ўтди. Йиғилиш якунида Халқ депутатлари Жондор туман Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳининг қарори қабул қилинди ва унга асосан ушбу масала туман кенгаши сессиясига олиб чиқиш белгиланди.
Обсудить новость на Форуме