21:15 02.06.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Жиззах - Андижон - Бухоро
Жиззах.
O`zLiDeP вилоят кенгашида БПТ маслаҳатчиларининг билим ва малакасини оширишга бағишланган ўқув семинари бўлиб ўтди. Унда қатнашган 19 нафар фаолларга ҳужжатларни юритиш бўйича амалий йўл-йўриқлар берилиб, партиянинг мақсад ҳамда вазифалари юзасидан атрофлича фикр юритилди. Семинарда бундай фойдали тадбирларни ҳар ойда икки марта ўтказиб туриш, БПТлар фаолиятини оммавий ахборот воситаларида мунтазам равишда ёритиб бориш юзасидан аниқ таклифлар билдирилди.
* * *
Андижон.
«Турон ҳамроҳ келажаги» корхонаси қошидаги БПТда «Оила — жамиятнинг асосий бўғини: тадбиркорликдан — оилавий фаровонликка» мавзуида давра суҳбати ташкил этилди. Унда хусусий тадбиркорлик субъектларига тижорат банклари томонидан микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг моҳияти бўйича атрофлича тушунча берилди. Шунингдек, оилавий тадбиркорликни ривожлантиришнинг ижтимоий ва иқтисодий аҳамияти тўғрисида сўз юритилди.
* * *
Бухоро.
«Бухоро халқаро аэропорти» қошидаги бошланғич ташкилотида шаҳар кенгаши вакиллари ҳамда соҳа мутахассислари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. БПТлар фаолиятини такомиллаштириш, аҳоли билан ишлашда уларнинг таъсир кучини ошириш масалаларига бағишланган тадбирда партиявий ғояларни ҳаётга татбиқ этиш имкониятлари ҳамда воситалари хусусида сўз юритилди. Билдирилган фикр-мулоҳазалар асосида партиявий-сиёсий ишларни янада кучайтиришга қаратилган тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Обсудить новость на Форуме
27 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |