11:00 08.02.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Жасоратнинг катта кичик бўлмайди
Бухоро вилоятининг Шофиркор туманида O’zLiDePнинг 217 нафар аъзоси аёллар бўлиб, бошланғич ташкилотлари етакчиларининг ҳам кўпчилигини хотин-қизлар ташкил этмоқда.
«Дилрабо чеварлари» хусусий корхонаси раҳбари Дилрабо Намозова уларнинг бири.
Корхона ташкил этилганига 11 йилдан ошди. Ўтган давр ичида ибратли ҳаёт йўли ва меҳнат фаолияти билан кўпчиликка намуна бўлаётган Дилрабо БПТ раиси сифатида ишлаб чиқаришда ҳам, жамият ишларида ҳам салмоқли натижаларга эришиб келаяпти.
— Кундалик меҳнатимизни партиявий фаолиятимиздан айри ҳолда тасаввур этиш қийин, — дейди Н.Намозова. — Бу икки жараён бир-бирини тўлдириб, ўзаро уйғунлашган ҳолда олиб борилмоқда. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас. Негаки O’zLiDeP Дастурида «Янги иш ўринларини яратиш, ишсизликка қарши курашиш, авваламбор, ёшларни иш билан таъминлаш партия учун ниҳоятда зарур ва кечиктириб бўлмайдиган вазифа...» экани белгилаб қўйилган. Унинг ижросини таъминлаш эса биз партия фаоллари зиммасига алоҳида масъулият юклайди.
«Дилрабо чеварлари» хусусий корхонасида ҳар йили 500 нафарга яқин хотин-қизлар танлаган касби бўйича малака орттириб, кейинчалик сердаромад меҳнатлари билан ўз оилаларига файз ва тўкинлик олиб киришмоқда. Бугунга келиб туманнинг Келачи, Шўробод, Талипоя сингари қишлоқларида истиқомат қилаётган касаначи аёллар ҳам «Дилрабо чеварлари»да орттирган тажрибалари билан эл маъмурчилиги, хусусан, маиший хизматни ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшаяптилар. Мадина Исломова, Гулноза ва Раҳима Саидовалар шулар жумласидандир.
Корхона эшиклари маиший хизмат, қишлоқ хўжалиги, иқтисодиёт, саноат касб-ҳунар коллежларининг битирувчи ва амалиётчилари учун ҳам ҳамиша очиқ. Айниқса, битирувчиларга бу маскан чинакам назарий билим ва дастлабки иш кўникмаларини амалда синаб кўриш жойига айланган. Ҳозир ҳам бу ерда 100 дан ортиқ талаба малака орттираяпти.
— Буюртмачиларимизнинг сон-саноғи йўқ. — дейди Дилрабо Намозова. — Мижозлар орасида Тошкент, Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий ва самарқандликлар ҳам бор. O’zLiDeP аъзоси бўлган чевар тикувчиларимиздан Раҳима Саидова, Матлуба Атоева, Гўзал Маликова, Нодира Намозова ва бошқаларнинг қўли-қўлига тегмайди. Улар буюртмаларни тез ва сифатли бажариб, мижозлар ҳурматига сазовор бўлишмоқда.
Хусусий корхонада компьютер каштачилиги бўйича ўқув машғулотлари бошланганига ҳали кўп бўлгани йўқ. Ушбу курсни битирган ёшлардан 30 нафари бугун турли корхона ва ташкилотларда самарали иш олиб боришаяпти. Жумладан, Феруз Насриев ўз билганларини бошқа тенгдошларига ҳам меҳр билан ўргатмоқда. Цехларнинг Россия, Япония ва Хитойда ишлаб чиқарилган бир қатор замонавий тикув машиналари билан жиҳозлангани корхонанинг иқтисодий кўрсаткичларига ижобий таъсир кўрсатаяпти. 2011 йил якунига кўра, корхона 20 млн. сўм миқдорида даромад олди.
Бундай натижаларда БПТ етакчисининг ҳам ҳиссаси бор.
«Жасорат» медали соҳибаси Дилрабо Намозованинг ҳам, издошларининг ҳам мақсади битта: у ҳам бўлса, туманда тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш. Шу эзгу ният йўлида тез орада хусусий корхона яқинида имконияти чекланган кишилар учун лойиҳа қиймати 3,5 млн. сўмлик янги бино қурилиши бошлаб юборилади.
Асхор ИСТАМОВ,
«XXI ASR»
Обсудить новость на Форуме
26 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |