18:00 30.05.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Жамиятда ҳар кимнинг ўз ўрни бор. Ёшларнинг эса алоҳида...
«Ёшлар қаноти» янги авлод вакилларининг билим ва тафаккурини бойитишга алоҳида эътибор қаратмоқда
Наманган вилоятида 11021 нафар O’zLiDeP аъзосининг 4467 нафари, яъни 41 фоизини навқирон йигит-қизлар ташкил этмоқда. Шу боис O’zLiDeP вилоят кенгаши томонидан ўтказилаётган аксарият партиявий-сиёсий тадбирлар ёшлар иштирокида ўтмоқда.
– Айни пайтдаги асосий вазифамиз – ёшларнинг билим ва тафаккурини бойитишга ҳисса қўшишдан иборат, – дейди вилоят кенгашининг Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири М.Юсуфжонов. – Шундагина тенгдошларимиз мустақил ҳаёт остонасига дадил қадам қўя оладилар. Касб танлашда муаммоларга учрамайдилар, тинч ва фаровон ҳаётимизга ҳасад билан қараётган айрим кучлар қутқусига учишмайди, онгли равишда уларга қарши тура олишади. Шу мақсадда «Юрт равнақи ва келажаги учун барчамиз масъулмиз», «Сиёсий жараёнлар ёшлар нигоҳида», «Ёшлар ҳаётида сиёсий партияларнинг ўрни», «Замонавий технология — давр талаби», «Мутахассислигинг – сенинг касбинг», «Болаларга қувонч ва шодлик улашайлик» мавзуларидаги давра суҳбат ва семинар-тренинглар фаолиятимизни жонлантиришда яхши самара бераяпти.
Шу ўринда бўлим ёшларни ўйлантирётган муаммоларни ўз вақтида ҳал этишда ҳам фаол иштирок этаётганини таъкидлаш жоиз. Ёшлар орасида ишсизликни камайтириш, уларнинг жамиятда ўз ўринларини топишлари ва фаровон келажакларини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш шу маънода ҳам кенгаш фаолиятида устувор вазифага айланган. Айтиш керак: Наманган вилоятида истиқомат қилаётган 2,5 миллионлик аҳолининг 56 фоизи, яъни 355 минг нафари навқирон авлод вакилларидир. Вилоятда фаолият кўрсатаётган 32639 та тадбиркорлик субъектининг 28754 таси эса кичик бизнес субъектлари бўлиб, улар янги иш ўринлари яратиш орқали ёшлар бандлигини таъминлашда фаол иштирок этаяптилар. Улар сафини янада кенгайтириш мақсадида эса жойларда турли семинарлар, давра суҳбатлари ва танловлар ўтказилиб, соҳани ривожлантиришга йўналтирилган қонунлар ва қонуности ҳужжатларининг мазмун-моҳияти кенг тушунтирилмоқда. Шунингдек, бўлим мутахассислари томонидан бевосита тадбиркорлик масаласи билан шуІулланувчи тегишли соҳа вакиллари ва тажрибали тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар уюштирилаяпти. «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик истиқболлари», «Ким тадбиркор бўла олади?», «Ҳунар билган — хор бўлмас», «Диплом билан — бизнесга» каби тадбирлар ёшларнинг иқтисодий-ҳуқуқий билим ва кўникмаларини оширишга хизмат қилаяпти.
Ёшларнинг ўз бизнесини бошлашга «Диплом билан — бизнес»га лойиҳаси, айниқса, катта ёрдам бераётир. Унинг охирги босқичи якунларига кўра, 15 нафар наманганлик битирувчиларга имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар топширилди.
Ана шундай саъй-ҳаракатлар натижасида вилоятдаги 106 та касб-ҳунар коллежини битирган 41880 нафар ёш йигит-қизнинг 34667 нафари, яъни 82,8 фоизи доимий иш ўринларига эга бўлди.
Яқинда O’zLiDeP Наманган вилоят кенгаши ¤збекистон Республикаси Марказий банки билан ҳамкорликда «Мулкдор оила — фаровон жамият бунёдкори» форумини ўтказиб, тадбир қатнашчиларига кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан атрофлича маълумотлар берилди.
Форум доирасида жорий йилда амалга оширилаётган «Мулкдор оила», «Диплом билан — бизнесга», «Тадбиркорлар мулоқот форуми», «Парламентда менинг ўрним», «Агар мен депутат бўлсам», «Хавфсиз интернет», лойиҳаларининг тақдимоти ҳам ўтказилди.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, O’zLiDeP Наманган вилоят кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими партия дастури ва Сайловолди платформасида белгилаб олинган вазифалар ижросини таъминлашда фаол иш олиб бормоқда.
Шуҳрат РАҲИМОВ,
«XXI ASR»
Обсудить новость на Форуме