01:15 22.01.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Жамият оиладан бошланади
Ҳар қайси миллатнинг ўзига хос маьнавиятини шакллантириш ва юксалтиришда, ҳеч шубҳасиз, оиланинг ўрни ва таьсири беқиёсдир. Зеро, мамлакатимиз эртанги куни қандай бўлиши аввало, ёш авлоднинг қандай тарбия олганига боғлиқ. Таьлим тарбия эса энг аввало оиладан бошланади.Дарҳақиқат, жорий йилнинг 21 январь куни “Обод турмуш йили” муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Канликўл туманининг “Бескопир” Овул фуқоралар йиғинида “Жамият оиладан бошланади” мавзусидаги давра суҳбати айнан шу мавзуга бағишланди. О’zLiDeP туман Кенгаши “Аёллар қаноти” аьзолари, Маҳалла фуқаролар йиғини, Овул фуқаролар йиғини раислари ва уларнинг маслаҳатчилари, тумандаги Хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамда БПТ аъзолари иштирок этди. Давра суҳбати иштирокчилари жамиятнинг ижтимоий барқарорлиги, ислоҳотлар самарадорлиги кўп жиҳатдан хотин-қизларга боғлиқлиги, хотин-қизларнинг сиёсий жараёнлардаги иштирокини кенгайтириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш O’zLiDeP “Аёллар қаноти” зиммасига ҳам катта масъулият юклаётганлигини эътироф этишди. Тадбирда туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Узилхон Успанова аёлнинг жамиятдаги ўрнини янада мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги фаоллигини ошириш, уларда бозор иқтисодиёти шароитида ишбилармонлик, тадбиркорлик, ижодкорлик ва ташабускорлик хислатларини қарор топтириш ҳамда хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун зарур шарт-шароитларни яратиш лозимлигини таъкидлаб ўтди. Мазкур тадбирда сўз олганлар, хусусан, туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди раиси Гулжамол Муханова хотин-қизларнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий фаоллигини янада ошириш, айниқса келажагимиз вориси бўлган фарзандларимиз тарбиясида уларнинг ўрни беқиёс эканлигини қайд этди. Давра суҳбати давомида аёллар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ўтказилган ушбу тадбирда оилаларнинг интеллектуал, маьнавий-ахлоқий даражасини ошириш, хотин-қизларни ижтимоий хавфли ва зарарли иллатлардан ҳимоя қилиш, уларнинг тиббий саводхонлигини юсалтириш масалаларига ҳам эьтибор қаратилди.
Зеро, O’zLiDeP Сайловолди платформасида ўз олдига хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш, уларнинг касбий, маънавий ва интеллектуал ўсишига кўмаклашиш, бандлик масалаларини ҳал қилиш, меҳнат шароитини яхшилаш, айниқса, қишлоқ жойларда тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш масалаларини қўймоқда.Давра суҳбати якунида хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш, уларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги иштирокини янада кенгайтириш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган муҳим таклифлар ўртага ташланди.
Ҳилола ИБРОҲИМОВА,O’zLiDeP “Аёллар қаноти”етакчи мутахассиси
Обсудить новость на Форуме