20:01 27.02.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ЖИСМОНАН ВА МАЪНАН СОҒЛОМ АВЛОД – МУСТАҚИЛ ЮРТ КЕЛАЖАГИ

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши Андижон давлат университетида “Жисмонан ва маънан соғлом авлод – мустақил юрт келажаги” мавзуида давра суҳбати ўтказди. 

Мазкур тадбир партиянинг дастурий мақсад ҳамда вазифаларидан келиб чиққан ҳолда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик имкониятларини кенгайтириш, ёшлар турмуш даражаси ва сифатини юксалтириш, партияда ёшлар сафини кенгайтириш, улар фаолиятига фуқаролик жамияти институтлари ва кенг жамоатчиликни жалб этиш мақсадида ташкил этилди. 

- Ўсиб келаётган ёш авлодни соғлом ва баркамол этиб вояга етказиш давлат ва жамият эътибори марказида туриши шарт ва бу айни пайтда олиб борилаётган сиёсатнинг устувор йўналиши ҳисобланади, - дейди O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Бегмат Очилов. – “Соғлом бола йили” муносабати билан партия томонидан ёшларни маънавий-маърифий қадриятларга ҳурмат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган қатор тадбирлар, партиявий лойиҳалар амалга оширилиб, ўзининг ижобий самарасини бермоқда. 

Тадбирда партиянинг “Лойиҳаларимиз ёшларга, тадбиркорларга ва ҳар бир оилага”, “Диплом билан бизнесга”, “Ишбилармон талаба”, “Парламентда менинг ўрним”, “Агар мен депутат бўлсам”, “Ёш олимлар ва катта илмий ходим-изланувчилар” каби лойиҳалари ёшлар аудиториясига қаратилгани, улар мамлакатимизда юз бераётган ижтимоий-сиёсий жараёнларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлашни кўзлагани таъкидланди. 

Жумладан, Андижон вилоятида биргина 2013 йил давомида партия томонидан Марказий банк ва тижорат банклари билан ҳамкорликда ўтказилган лойиҳаларда 500 дан зиёд битирувчи, кичик бизнес ва фермерлик ҳаракати субъектлари вакиллари, тадбиркор хотин-қизлар иштирок этди. 300 дан ортиқ ёш тадбиркорга ўз бизнесини йўлга қўйиш ва ривожлантириш учун тижорат банклари томонидан умумий миқдори қарийб 2 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилди. 

Учрашувда бу каби тадбирлар вилоятнинг энг чекка туманларида ҳам ўтказилаётгани, уларда Президент Ислом Каримовнинг “2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади” номли маърузасидан келиб чиқиб, ёшлар тарбиясидаги устувор вазифалар, улар тарбиясида соғлом муҳитнинг аҳамияти, глобаллашув даврига хос афзал қадриятлар ва уларни ёшлар онгида шакллантириш муаммолари, ёшларда ишбилармонликни шакллантиришда юксак маънавий фазилатлар, миллий қадриятларнинг ўрни ҳақида сўз юритилаётгани қайд этилди. 

Давра суҳбати иштирокчилари мамлакатимизда жисмонан ва маънан соғлом авлодни тарбиялашда O‘zLiDeP ҳам фаол иштирок этаётгани эътироф этилди. Хусусан, партиянинг “Диплом билан бизнесга” лойиҳасида ўтган йили вилоятдаги таълим муассасаларининг 400 нафар битирувчиси иштирок этди. Уларнинг 155 нафари тижорат банкларидан 100 миллион сўм кредит олди ва 120 дан ортиқ иш ўрни ташкил этилишига эришилди. 

Учрашувда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олди.
O‘zLiDeP Андижон вилоят КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме