18:15 10.01.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ЖАРАЁНЛАРДА ЯНАДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТАЙЛИК

O’zLiDeP Нуробод туман Кенгаши томонидан  “Президент Ислом Каримовнинг “Инсон манфаати, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ҳаётимизнинг янада эркин ва обод бўлишига эришиш – бизнинг бош мақсадимиздир” номли маърузасидан келиб чиқадиган устувор вазифалар”га бағишланган Нуробод туманида фаолият юритаётган Бошланғич партия ташкилотлари раислари ва партия фаоллари иштирокида кенгайтирилган давра суҳбати ўтказилди.Тадбирни O’zLiDeP Нуробот туман Кенгаши раиси А.С.Тожиев кириш сўзи билан очиб берди ва Юртбошимиз маърузалари партия туман Кенгаши олдига масъулиятли вазифаларни юклаганлиги ва Кенгаш фаолиятини замон талабларига мос равишда янада кучайтириш лозимлигини таъкидлаб ўтди. - Маълумки, O`zLiDePнинг асосий дастурий мақсад ва вазифаларидан бири бу аниқ мақсад атрофида бирлашган сиёсий куч сифатида тадбиркорлар, фермерлар ва ишбилармонларнинг янада эркин ва кенг фаолият юритиши учун янги имкониятлар яратиш, улар истиқболини ҳам назарий, ҳам амалий нуқтаи назаридан асослаб бериш, жамиятнинг ушбу қатламини ҳимоя қилиш ва унинг эртанги кунини таъминлашдан иборатдир дейди, -  O’zLiDeP вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари- аппарат раҳбари Илҳом Ботиров. - Жамиятнинг айнан мана шу қатлами Ўзбекистонда ҳар томонлама ривожланган жамият ва давлатни барпо этиш, авваламбор, бутун мамлакат фаровон бўлиши, халқимиз ҳаётини муносиб даражага ошириш ва мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузини юксалтириш, ушбу мақсадларга эришиш учун тинч ва осойишта ҳаётни таъминлашдан манфаатдор. Мазкур мақсадларга эришишда айнан мана шу жамият қатлами давлатимиз ва халқимизнинг таянчи бўлади.Партия фаолларининг якдил фикрига кўра, бугунги кун ислоҳотлари O’zLiDePни мамлакатдаги ички сиёсий жараёнларнинг янада кучли ва аҳамиятли иштирокчиси бўлиш, ўз электоратининг манфаатларини қонуний равишда ҳимоя қилиш, ўрта синф мулкдорларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга ундамоқда. Давра суҳбатида Нуробод туман Кенгаши ҳамда бошланғич партия ташкилоти томонидан 2012 йилда амалга оширилган ишлар кўриб чиқилди ва шундан келиб чиқиб, мамлакат тараққиёти ривожининг янги босқичида бошланғич партия ташкилотлари, партия фаоллари олдида турган навбатдаги устувор вазифалар белгиланди. Шунингдек, 2013 йил – “Обод турмуш йили”да партиянинг асосий йўналишлари бўйича амалга ошириладиган ишлар асосан Президентимизнинг маърузасида белгилаб берилган устувор вазифалар асосида давом эттирилиши белгилаб олинди.Ушбу белгилаб олинган вазифаларда 2013 йил – “Обод турмуш йили” Давлат дастурига O’zLiDePнинг аниқ мақсадли таклифларини ишлаб чиқиш, партиянинг аёллар қаноти фаолиятини янада жонлантириш, аёллар билан ҳамкорликда қўйилаётган вазифалардан келиб чиққан ҳолда янгича ёндашувлар асосида  иш ташкил этиш, аёллар ва ёшларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш, Президент маърузасида белгиланган асосий йўналишларга ҳамоҳанг тарзда янги партиявий лойиҳалар ишлаб чиқиш каби аниқ мақсадли вазифалар  ўз аксини топди.Тадбирда таъкидланганидек, партия раҳбариятининг бошланғич партия ташкилоти фаолиятини таҳлил қилиш, ўрганиш ва аниқ вазифаларни белгилаш борасида олиб бораётган ишлари БПТлар фаолиятини янада мустаҳкамалшга хизмат қилмоқда.  Шунингдек, давра суҳбатида “Обод турмуш йили”да туман Кенгаши ва БПТлар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган аниқ вазифалар ҳам белгилаб берилди. Жумладан, Президентимиз томонидан жорий йилда устувор вазифалардан бири этиб белгиланган коллеж битирувчиларини иш билан таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратиш, O’zLiDePнинг бошланғич партия ташкилотларидаги ишчан раҳбарларини қўллаб-қувватлаш, аниқ партия ёндашуви ва инновацион ғояларга эга, партия фаолиятини янада ривожлантиришга жиддий туртки бера оладиган партия фаолларини излаш ва рағбатлантириш, БПТлар қабул қилинган қонунлар ижроси бўйича жойларда депутатлик назоратининг қонуний механизмлари орқали жамоатчилик назоратини амалга ошириш жараёнларида янада фаол иштирок этишлари учун тегишли шарт-шароитларни яратиш каби аниқ вазифалар белгилаб олинди. Тадбир якунида иштирокчилар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб 2013 йилда амалга оширилиши лозим бўлган туман Кенгаши олдида турган устувор вазифалар белгилаб олинди ҳамда Нуробод туманида фаолият юритаётган барча бошланғич партия ташкилотларига янги шаклдаги O’zLiDePнинг махсус рўйхатга олинганлик ҳақидаги  гувоҳномалари топширилди.  

O’zLiDeP Самарқанд вилоят КенгашиМатбуот хизмати 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме