18:02 18.07.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ЖАМОАТЧИЛИК ЭКСПЕРТИЗАСИ

«Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси» талаблари асосида ишлаб чиқилган «Экологик назорат тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Пўлат РЕЙМОВ,
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси ўринбосари,
O`zLiDeP фракцияси аъзоси:


— Президентимиз Концепциясида соғлиқни сaқлaш, aтроф-муҳитни муҳофaзa қилиш мaсaлaлaри бўйичa муҳим дaвлaт дaстурлaрини aмaлгa оширишдa нодaвлaт нотижорaт тaшкилотлaри иштирокининг ҳуқуқий aсосини ярaтиб бeрaдигaн қонун ҳужжaтлaри мaжмуaсини ишлaб чиқиш бугунги кундаги энг долзaрб масалалардан бири сифатида белгилаб берилган эди.

Шу муносабат билан aтроф-муҳитни муҳофаза қилишни тaъминлaш тизимидa нодaвлaт нотижорaт тaшкилотлaрнинг роли вa ўрнини бeлгилaшгa қaрaтилгaн «Экологик нaзорaт тўғрисидa»ги қонун лойиҳaси ишлaб чиқилди.

Мазкур қонун лойиҳаси «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонун ижросини таъминлашга йўналтирилган бўлиб, экологик масалаларни ҳал этишда нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқароларнинг фоал иштирокини таъминлаш, табиий ресурслардан самарали фойдаланиш, шунингдек, атроф-муҳитга ва аҳоли саломатлигига зарар етказиш хавфини, мамлакатнинг экологик қонунчилигини халқаро ҳуқуқнинг принциплари ва нормаларига уйғунлаштиришга йўналтирилган экологик назорат соҳасидаги экологик сиёсатнинг асосий мазмуни ва йўналишларини аниқлаб беради.

Қонун лойиҳасининг энг муҳим аҳамияти унда амалиётга жамоатчилик экологик назорати институти киритилаётганлигидан иборат. Бунда жамоатчилик экологик назоратининг субъектлари этиб фуқаролик жамияти институтлари ва фуқаролар белгиланмоқда. Фуқаролик жамияти институтларига Экоҳаракат билан ҳамкорликда жамоатчи инспекторлар институтини шакллантиришда услубий ва ташкилий-амалий ёрдам кўрсатиш бўйича ваколатлар ҳам берилмоқда.

Шунингдек, фуқаролик жамияти институтлари ва фуқароларнинг экологик назорат соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари функцияларини бажармасликлари, хизмат, тижорат ва давлат сири ҳисобланган ахборотни тарқатмасликлари, иқтисодий фойда олиш ва шахсий характердаги манфаатларни кўзлаш билан шуғулланмасликлари каби мажбуриятлари ҳам белгилаб қўйилмоқда.

Шоира ҲАЙДАРОВА,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
O`zLiDeP фракцияси аъзоси:

 
«Экологик нaзорaт тўғрисидa»ги қонун лойиҳaсини ишлaб чиқишда бу борадаги чет эл тажрибаси чуқур ўрганилганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Тўғри, ҳар бир давлатда экологик муаммоларни ҳал этишга турлича ёндашилаяпти. 

Масалан, айрим давлатларнинг конституциявий қонунлари табиатни муҳофаза қилишни ўз зиммасига олиши тўғрисидаги умумий нормаларга эга. Жумладан, Швейцария Конституциясига кўра, федерал ҳокимият табиий диққатга сазовор жойларни, ёдгорликларни муҳофаза қилади, табиатни ва ландшафтни муҳофаза қилиш чораларини субсидиялар билан таъминлайди. Голландия Конституциясининг 21-моддасига кўра, ҳукумат мамлакатда турмуш сифатини, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва яхшилашни ўз зиммасига олади. АҚШда эса экологик муносабатларни тартибга солиш «Атроф-муҳит соҳасида миллий сиёсат тўғрисида»ги қонунга асосланади. Қайд этиш лозимки, АҚШнинг экологик қонунчилиги Конгресс ва штатлар томонидан қабул қилинадиган қонунлар – статутлардан иборат. Буюк Британияда ҳам экологик муносабатлар «Атроф-муҳитнинг ифлосланиши тўғрисида»ги қонун асосида мувофиқлаштирилади. 

Лекин уларни ҳозирги ва келажак авлод манфаатларини кўзлаган ҳолда қулай атроф-муҳитни сақлаб қолиш ва тиклаш йўлидаги ягона масъулият бирлаштириб турибди.

Маълумки, мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотларининг, жамоатчилик тузилмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳуқуқлари ва ваколатларини кенгайтириш ҳамда мустаҳкамлашга оид ишлар атроф-муҳит муҳофазасига оид муаммоларни ҳал этиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, жамоатчилик экологик назоратининг самарадорлигини таъминлашга хизмат қилаётир. Шу маънода ҳам янги қонун лойиҳаси ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга.

Ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши, биринчи навбатда, экологик назоратни амалга оширишга жамоатчиликни жалб этиш ва нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтларининг, мамлакатимизнинг ҳар бир фуқаросини атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш масаласида қатнашиш ҳуқуқини мустаҳкамлаш, шунингдек, ушбу соҳадаги қонунларнинг ижросини таъминлашга, жамиятнинг турли қатламларини ва давлат тузилмаларини экологик муаммоларнинг ечимини топишга жалб этган ҳолда экологик назорат тизимини татбиқ этиш имконини беради.

Қаҳрамон ЭРГАШЕВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
O`zLiDeP фракцияси аъзоси:

«Экологик нaзорaт тўғрисидa»ги қонун лойиҳaсини диққат билан ўрганган фракциямиз аъзолари уни янада такомиллаштиришда фаол иштирок этиб, ўзларининг аниқ таклифларини билдиришмоқда. Хусусан, қонун лойиҳасида экологик назоратни амалга ошириш тартиби ва услубларини, экологик назорат субъектларини ҳамда махсус ваколатли давлат органининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини янада аниқлаштириш мақсадга мувофиқ саналаяпти.Хулоса қилиб айтганда, ушбу қонун лойиҳаси атроф-муҳитнинг ифлосланиши, фуқаролар ҳаёти ва саломатлигига хавф солиши мумкин бўлган вазиятларни назорат қилиш ва мунтазам кузатиб боришнинг таъсирчан тизимини яратиш баробарида идоравий, ишлаб чиқариш ва жамоатчилик экологик назоратининг самарадорлигини ошириш имкониятларини кенгайтиради. 

Мазкур қонуннинг қабул қилиниши жамоатчиликнинг экологик назорат соҳасидаги ҳуқуқий имкониятларини кенгайтиришдан ташқари, соҳага оид қонунчиликни ривожлантириш, шунингдек, жамиятни демократлаштириш тамойилларига мос келувчи, жамиятнинг турли қатламлари ўртасидаги муносабатларни уйғунлаштириш борасидаги мантиқий қадам ҳам ҳисобланади.
Озод Ражабов тайёрлади."XXI" аср ижтимоий - сиёсий газетаси2013 йил 18 июль, 29 (505)-сон 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме