23:30 13.07.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Замонавий технологиялардан - замонавий бизнесга
— Бугунги форумдан кўзланган асосий мақсад хусусий секторни қўллаб-қувватлаш ва тараққий эттиришга хизмат қилаётган қонунлар ва қонуности ҳужжатлари, жойларда ишбилармонларга хизмат кўрсатувчи ташкилотлар фаолиятига тўсиқ бўлаётган айрим муаммоларни аниқлаш ва уларга ечим топишдан иборат, — деди O’zLeDeP Сиёсий Кенгаши аъзоси А.Алимов.
Форум иштирокчилари замонавий технологиялар ва замонавий бизнеснинг чамбарчаслигига тўхталиб, уларнинг ҳар иккаласи уйғун тарзда ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидладилар. Мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг кенг ўрин эгаллаши, бу борада янги имконият, имтиёз ва преференциялар яратиб берилаётгани эса тадбиркорликнинг жадал ривожланишига хизмат қилмоқда. Хусусан, 2002 йилда мамлакат ишбилармонлари фаолиятини ривожлантиришга жуда катта ҳисса қўшаётган лизинг компаниялари сони 17 тани ташкил этган бўлса, бугунга келиб улар сони 80 тадан ошди. Улартомонидан истеъмолчиларга етказиб берилган турли русумдаги техникалар 5 баробарга кўпайган.
— Тадбиркор ва фермерларга таклиф этилаётган техникалар ўзининг ихчамлиги, серунумлиги ва чидамлилиги билан талабга жавоб беради, — дейди “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” компанияси раиси Нодир Отажонов. — Эътиборли томони, бугун тадбиркор ва фермерлар қандай русумдаги техника олишни олдиндан ҳал этиб, бизга мурожаат этишмоқда. Қолаверса, улар бугун арзон мол қидиришмаяпти. Агарда 5-10 йил аввал 10-20 миллион сўмлик техникаларга кўпроқ буюртма берилган бўлса, ҳозирда 500-600 миллион, ҳатто 1 миллиард сўмлик техникаларга буюртмалар берилаяпти. Бу эса тадбиркорликнинг мустаҳкам оёққа туриб олганидан далолатдир.
Худди шунингдек, суғурта бозорида ҳам рақобат муҳити йилдан-йилга кучайиб бормоқда. Агар 2007 йилда республикамизда 27 та суғурта компанияси фаолият кўрсатган бўлса, ҳозирда улар сони 37 тага етди.
— Тадбиркорлар фаолиятида суғурта ва суғурта бозори жуда катта аҳамият касб этмоқда, — деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O’zLeDeP фракцияси аъзоси Шавкат Тешаев. — Бугун республикамиздаги суғурта компанияларининг ҳар бири рақобат муҳитига мослашган ҳолда истеъмолчиларга ўз хизматини таклиф этмоқда. Бу тадбиркорлар учун ҳам танлаш имконияти кенгайганини англатади.
Бироқ мулоқот форумида ана шундай натижаларга қарамай, соҳада ҳали ўз ечимини кутаётган масалалар борлигига ҳам эътибор қаратилди. Масалан, жойларда суғурта идоралари томонидан шартнома шартларининг тўлиқ бажарилмаслик ҳолатлари учраб тургани, фермер ёки тадбиркорлар томонидан лизингга олинган техникалар тўловида узилиш бўлиб, ҳатто тузилган шартномалар бекор қилинаётгани тадбиркорлар фаолиятига салбий таъсир кўрсатаяпти.
— Бугунгидек форумларнинг тез-тез ўтказилиши тадбиркорлар учун кони фойда, — дейди Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси бўлим бошлиғи Улуғмурод Эрназаров. – Ўрта синф вакиллари, қишлоқ мулкдорлари айнан ана шундай тадбирлар давомида мамлакатимизда тадбиркорлик фаолияти эркинликлари, кафолатлари, уларга яратиб берилаётган шарт-шароитлар, имконият ва имтиёзлар ҳақида кенгроқ маълумотларга эга бўладилар.
Форум давомида тадбиркорлар бухгалтерия ва аудит, суғурта ҳамда лизинг соҳаларида қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар лойиҳалари билан ҳам танишдилар. Ўз ўрнида форумда иштирок этган тадбиркорлар Олий Мажлисда кўриб чиқилаётган қонун лойиҳаларига нисабатан ўз муносабатларини ҳам билдирдилар.
Зиёдулла МЎМИНОВ,
“XXI asr”
Обсудить новость на Форуме