13:00 30.08.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ЗИЁЛИ ЁШЛАР - ПАРТИЯНИНГ ТАЯНЧИ
Азизбек Эгамбердиев, Талантбек Мадумаров Ёш олим ва тадқиқотчилар танловининг минтақавий босқичи совриндорлари Ўзбекистоннинг сиёсий, иқтисодий ва маънавий камолотида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ҳам муносиб ўрни бор. Партия тарафдорлари ва аъзолари ҳисобланган ёш тадқиқотчи ва олимлар O‘zLiDeP тимсолида инновацион ғоя ва ишланмаларини ҳаётга татбиқ этишнинг аниқ механизмини таклиф этаётган, бу йўлда ўзларини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашга қодир сиёсий кучни кўрмоқда.O‘zLiDePнинг дастурий мақсад ва вазифаларини амалга оширишда, партиянинг мафкуравий йўналишдаги фаолиятининг кўлами ва самарадорлигини кучайтиришда ёш олим ва тадқиқотчиларнинг ҳам иштироки катта. Зеро, партиянинг бирор бир учрашуви, давра суҳбати, амалий мулоқотлари, қўйингки, барча тарбирлари ёшлар иштирокисиз ўтмайди. Бу эса O‘zLiDeP ўз фаолиятида ёшларга суянишига яна бир далилдир. O‘zLiDeP томонидан ташкил этилган ёш олимлар ва тадқиқотчилар танловлари мамлакатимиздаги энг иқтидорли, энг долзарб йўналишда илмий фаолият билан шуғулланаётган ёшларни партия атрофида бирлаштиришда муҳим рол ўйнади. Партия тадбирлари ўз келажагини фаол сиёсатчи сифатида кўрадиган, бугунги кунимизга, келажагимизга бефарқ бўлмаган ёшларни тўплаш, уларнинг ўй ва фикрлари билан ўртоқлашиш учун бир майдон вазифасини ўтаб бермоқда.Энг асосийси, ёшлар бир-бирлари билан самимий мулоқот қилишига, илмий тадқиқот йўналишида қўлга киритган муваффақиятлари ва қийнаётган муаммоларини муҳокама қилишга шароит яратилмоқда.O‘zLiDeP томонидан “Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!” шиори остида ёш олимлар ва катта илмий ходим-изланувчилар илмий мақолалар танловининг ўтказилиши бу борадаги ишларнинг янада юқори босқичга кўтарилишига хизмат қилади. Бу танлов ўтган йилги ва жорий йилдаги минтақавий босқичларда қўлга киритилган энг яхши ютуқ ва тажрибалар асосида ўтказилишига ишончимиз комил. Биз, андижонликлар номидан қатнашаётган тадқиқотчилар мазкур танловда ҳам ўз билимларимизни ва илмий янгиликларимизни муносиб тақдимот қилишимизга ишончимиз комил.
Обсудить новость на Форуме