16:30 29.09.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ЎЗБЕКИСТОН ТАРАҚҚИЁТНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИДА
2012 йил 26 сентябрь куни “Халқаро ҳамкорлик маркази”нинг “Семурғ” анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий сиёсатни амалга оширишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг роли ва аҳамияти” мавзусидаги халқаро конференциянинг очилиш маросимидаги нутқидан келиб чиқадиган O’zLiDePнинг долзарб вазифаларига бағишланган O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва фракциясининг кенгайтирилган сайёр йиғилиши бўлиб ўтди.Мазкур йиғилишнинг асосий мақсади Президентимизнинг юқорида қайт этилган халқаро конференцияда сўзлаган нутқидан келиб чиқадиган партиянинг амалий вазифаларини белгилаб олиш ҳисобланади. Мамлакатимиз Президентининг мазкур маърузаси O’zLiDeP учун тарихий ҳужжат ва Дастуриламал деб қабул қилиниши O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси М. Тешабоев томонидан таъкидлаб ўтилди. Чунки унда жамиятимиз тараққиётининг янги босқичида иқтисодиётнинг энг муҳим сектори ва демакратиянинг асоси ҳисобланган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада жадал ривожлантириш ва унга алоҳида эътибор қаратишни назарда тутувчи янги принцип ва устуворликлар белгилаб берилганлиги қайд этилди. Қолаверса, унда глобал молиявий-иқтисодий инқирознинг салбий ва ҳалокатли оқибатларининг олдини олиш ҳамда бартараф этишдаги энг муҳим омил, бозорни зарур товарлар ва хизматлар билан тўлдиришнинг асосий манбаи, мулкдорлар қатлами ўрта синфи ҳар қандай демократик жамиятнинг асосини шакллантириш учун негиз сифатида Ўзбекистоннинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасини ривожлантиришдаги тажрибаси чуқур таҳлил этилганлиги муҳим аҳамият касб этиши айтиб ўтилди. O`zLiDeP маърузада белгиланган асосий принцип ва устуворликларни изчиллик билан ҳаётга татбиқ этилишида ўзининг фракцияси ва барча бўғиндаги ташкилотлари билан фаол иштирок этиши лозимлигига алоҳида эътибор қартилди. Шундан келиб чиққан ҳолда партиянинг электорат, ёшлар ва аёллар билан ишлаш йўналишлари, партиянинг барча бўғиндаги ташкилотлари, ҳудудий Кенгшлардаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳлари ва бошланғич партия ташкилотларининг ишини янада жонлантириш юзасидан қатор тавсиялар берилди. Шунингдек, O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси томонидан, маъруза юзасидан O`zLiDeP позицияси лойиҳасини янада такомиллаштириш, ундан келиб чиқадиган вазифаларни амалга ошириш бўйича O`zLiDePнинг янги форматдаги махсус комплекс-чора-тадбирлар Дастурини ишлаб чиқиш, партия электорати вакиллари ҳамда кенг оммага тарғибот-ташқиқот қилиш мақсадида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ҳамда фермерликни мустақиллик йилларида ҳудудлар, иқтисодиётнинг турли соҳалари кесимида ривожланишининг тавсифи келтирилган китоб чоп эттириш ҳамда бу борадаги ишларни амалий самарасини таъминлаш учун эса алоҳида махсус ишчи гуруҳлар тузиш таклифи билдирди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O`zLiDeP фракцияси раҳбари Б. Якубов мустақиллик йилларида яратилган қулай шароит, хусусий мулк манфаатини ҳимоя қилишга қаратилган қонунчилик базаси мамлакатда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг эркин фаолият олиб боришлари учун мустаҳкам замин яратганлигини таъкидлади.Айни пайтда Президентимиз томонидан ишлаб чиқилган Концепция талаблари асосида халқаро тажриба ва меъёрлар инобатга олиниб, ушбу соҳага оид қатор янги қонунлар ишлаб чиқилмоқдаки, бу O`zLiDePнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси зиммасига алоҳида масъулият юклайди.Депутатларимиз бу жараёнда мулк масаласига оид қонунларни янада такомиллаштириш, хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлайдиган институционал ва бозор инфратузилмаларини янада ривожлантиришга хизмат қиладиган қонунчилик базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратмоқдалар.Шунингдек, асосий маъруза юзасидан мунозараларда фракция аъзоси Н. Алимов, Ижроия қўмита аъзолари А. Алимов, Р. Охунов, А. Каримов ва М. Акрамова, халқаро конференция иштирокчилари Н. Исраилова, А. Никбаев ва Г. Шукуровалар иштирок этди.Улар томонидан асосий маърузада билдирилган таклиф ва тавсиялар тўла қўллаб-қувватланди ва электорат, ёшлар ва аёллар билан ишлаш йўналишлари, партиянинг барча бўғиндаги ташкилотлари, ҳудудий Кенгашлардаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳлари ва бошланғич партия ташкилотларининг ишини янада жонлантириш юзасидан қўшимча амалий таклифлар билдирилди. Партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари, O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари аппарат раҳбарлари, тадбиркорлар, фермерлар, партия фаоллари ва ОАВ вакилларидан иборат жами 120 нафар киши иштирок этган йиғилишда O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг кенгайтирилган қарори қабул қилинди. Қарорда маъруза юзасидан O`zLiDeP позициясини янада такомиллаштириш, O`zLiDePнинг янги форматдаги махсус комплекс-чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва уларни партия Сиёсий Кенгаши даражасида кўриб чиқиш, мустақиллик йилларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермерликни ривожланишининг тавсифи келтирилган китоб чоп этиш каби масалалар ўз аксини топди. Шунингдек, Ушбу масалалар юзасидан алоҳида ишчи гуруҳлар таркиби тасдиқланди. Қолаверса, партия фракцияси, Ижроия қўмитаси аппаратининг бўлим ва бўлиммалари, ҳудудий партия ташкилотларига ҳам қатор вазифалар белгилаб берилди.Жумладан, Президент маърузаси юзасидан партия Позицияси, халқаро конференция материаллари аосида партия Сиёсий таълим маркази, депутатлик гуруҳлари ва бошланғич партия ташкилотлари раҳбарлари учун тегишли партия ўқувини ўтказиш мақсадида услубий материаллар ишлаб чиқиш, марказда ва ҳудудларда партия фаоллари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик вакиллари, фермерлар ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари иштирокида Маърузани чуқур ўрганишга қаратилган турли шаклдаги кенг қамровли партиявий тадбирларни ўтказиш каби масалалар юзасидан келишиб олинди.
O`zLiDeP Матбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме