14:00 04.07.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ЎЗБЕКИСТОН ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ - АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАРНИНГ КЎЗГУСИ
O‘ZLIDEP ФРАКЦИЯСИ ФАОЛИЯТИ |
---|
Фахриддин СОЛИЕВ,
Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси,
O‘zLiDePнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоси
Мана йигирма йилдирки, Ўзбекистонда 27 июнь Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни сифатида нишонланади. Юртбошимиз соҳа ходимларига йўллаган табригида алоҳида таъкидланганидек, “ана шу тарихан қисқа даврда Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари жамиятимизда амалга оширилаётган чуқур ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар, замон талабларига жавоб берадиган демократик янгиланишларнинг кўзгусига, одамларимизни, кенг оммани янгича фикрлашга, маънавий уйғоқликка, онгу тафаккуримизни ўзгартиришга даъват этадиган қудратли кучга, қисқача айтганда, кундалик ҳамроҳимизга айланиб бораётганининг гувоҳи бўлмоқдамиз”.
Депутатлик фаолиятини амалга ошириш доирасида фракциямиз журналистлар билан доимий ва яқин алоқада экани Ўзбекистоннинг жаҳондаги тараққий этган давлатлар қаторидан муносиб ўрин олиши учун бугунги кун ва узоқ истиқболга мўлжаллаб қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатлари ва дастурлар мазмун ва моҳиятини самарали тарғибот-ташвиқот қилишга имкон яратаётир.
Журналистлар билан ишлаш жараёнида ўзим учун битта хулосага келдим. Мамлакатимизда аввалги тузум сарқитлари ва қолипларидан холи, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва хорижий тилларни чуқур эгаллаган, Мустақиллик йилларида профессионал бўлиб шаклланган журналистларнинг янги авлоди етишиб келмоқда. Айнан улар ОАВ фаолиятининг ўзимизга хослигимиз ва дунёқарашимизни ифода этувчи, шу билан бирга, умуминсоний қадриятлар ва дунё тамаддуни ютуқларига таянч бўла оладиган миллий қадриятларимизни ҳимоялашдек асосий тамойилларига тўла даражада мос келади.
Шундан келиб чиққан ҳолда O‘zLiDeP ўз фаолиятининг устуворликларидан бири сифатида матбуотнинг ҳақиқий мустақиллигини янада кучлироқ таъминлаш, янгиланиш ва ислоҳотларни амалга ошириш жараёнларида унинг роли ва таъсирчанлигини кучайтиришни аниқ белгилаб олди. Бугунги шароитда бутун эътибор медиатармоқлар, матбаа корхоналарини ахборот-коммуникация соҳасининг энг сўнгги ютуқлари асосида яратилган техника ва жиҳозлар билан таъминлаш масалаларига қаратилиши лозим.
Алоҳида қайд этмоқчиманки, O‘zLiDeP ахборот маконида бозор муносабатларини ривожлантириш ва мулкчилик шаклидан қатъи назар барча иштирокчиларга адолатли рақобат шароитларини таъминлаш тарафдоридир. Биз “тўртинчи ҳокимият” сифатида жамиятимизда тобора кўпроқ ишонч ва ҳурматга сазовор бўлиб бораётган ОАВларининг мавқеи ва таъсири янада юксалишини айнан шунда кўрмоқдамиз.
Бу эса ўсиб келаётган ёш авлодни мустақил фикрлайдиган, қандай буюк тарих ва меросга эга эканимизни чуқур англайдиган, ушбу бебаҳо бойликни қадрлайдиган, бошланган улуғ ишларнинг муносиб давомчилари бўладиган инсонлар этиб тарбиялашда ОАВлар, журналист сўзи таъсирининг янада кучайишига ишончли асос бўлади.
Сўзимиз якунида O‘zLiDeP фракцияси номидан оммавий ахборот воситалари ходимларини, шу жумладан, партия нашри – “XXI asr” газетаси жамоасини, нашриёт ва матбаа соҳаси вакилларини касб байрами билан табриклаб, энг эзгу тилакларни билдирамиз.
Обсудить новость на Форуме