18:00 02.07.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ЎЗБЕКИСТОН ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ - АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАРНИНГ КЎЗГУСИ
Мана йигирма йилдирки, Ўзбекистонда 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни сифатида нишонланади. Юртбошимиз соҳа ходимларига йўллаган табрик сўзларида алоҳида таъкидланганидек, «ана шу тарихан қисқа даврда Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари жамиятимизда амалга оширилаётган чуқур ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар, замон талабларига жавоб берадиган демократик янгиланишларнинг кўзгусига, одамларимизни, кенг оммани янгича фикрлашга, маънавий уйғоқликка, онгу тафаккуримизни ўзгартиришга даъват этадиган қудратли кучга, қисқача айтганда, кундалик ҳамроҳимизга айланиб бораётганининг гувоҳи бўлмоқдамиз».Шу муносабат билан O‘zLiDeP ўзи учун фаолият устуворликларидан бири сифатида матбуотнинг ҳақиқий мустақиллигини янада таъминлаш, янгиланиш ва ислоҳотларни амалга ошириш жараёнларида унинг роли ва таъсирчанлигини кучайтиришни аниқ белгилаб олди. Бугунги шароитда бутун эътибор медиа-тармоқлар, матбаа корхоналарни ахборот-коммуникация соҳасининг энг сўнгги ютуқлари асосида яратилган техника ва асбоб-ускуналар билан таъминлаш масалаларига қаратилиши лозим. Алоҳида қайд этмоқчиманки, O‘zLiDeP ахборот маконида бозор муносабатларини ривожлантириш ва мулкчилик шаклидан қатъий назар барча иштирокчиларга адолатли рақобат учун шароитларни таъминлаш тарафдоридир. Айнан шунда биз «тўртинчи ҳокимият» сифатида жамиятимизда янада катта ишонч ва ҳурматга сазовор бўлаётган ОАВ мавқеи ва таъсири янада юксалишини кўрмоқдамиз».Бу униб-ўсиб келаётган ёшларимизни мустақил фикрлайдиган, бизнинг қандай буюк тарих ва меросга эга эканимизни англаб, ана шу бебаҳо бойликни қадрлаб яшайдиган, биз бошлаган улуғ ишларнинг муносиб давомчилари бўлган инсонлар этиб вояга етказишда матбуот аҳлининг ҳаққоний сўзи, унинг таъсири ғоят муҳим, айтиш мумкинки, ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлишида ишончли асос бўлади. O‘zLiDeP фракцияси номидан оммавий ахборот воситалари ходимларини, шу жумладан, партия нашри - «XXI asr» газетаси жамоасини, нашриёт ва матбаа соҳаси вакилларини касб байрами билан табриклаб, сизларга барча эзгу тилакларни билдирамиз.
Обсудить новость на Форуме