17:30 09.06.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ЎЗБЕКИСТОН МУВАФФАҚИЯТЛАРИНИНГ БОШ ОМИЛИ – БУ МЕҲНАТСЕВАР ВА МАРД ХАЛҚИ

 Абдуҳолиқ ЖАББОРОВ,Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси
Мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан ташкил этилган “Ўзбекистонда озиқ-овқат дастурини амалга оширишнинг муҳим захиралари” мавзусидаги навбатдаги нуфузли форум кўпдан-кўп қизиқарли маълумотлар берган юқори даражадаги экспертлар майдони бўлди. Биз бу маълумотларни фракциямиз йиғилишида батафсил таҳлил этдик.
Халқаро анжуманда Ўзбекистонда сабзавот, мева ва узум етиштириш бўйича тўпланган катта тажриба ва салоҳият ҳар томонлама кўриб чиқилди, уларнинг дунё селекциясида ўхшаши бўлмаган жуда бой, хилма-хил навлари, бетакрор сифати таништирилди, озиқ-овқат соҳасидаги мавжуд муаммоларни ечишда ва глобал озиқ-овқат дастурини ҳаётга татбиқ этишда Ўзбекистоннинг қўшаётган ҳиссасини ошириш имкониятлари муҳокама этилди.
Давлатимиз раҳбарининг 1991 йил 29 ноябрда қабул қилинган “Деҳқон  (фермер) хўжаликларини янада мустаҳкамлаш ва республикада тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармони Ўзбекистонда фермерлик ҳаракатини ривожлантиришнинг асоси бўлди. Қабул қилинган Ер кодекси, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги, “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги ва “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунлар фермерлик ривожи, фермер хўжаликларнинг иқтисодий ва молиявий эркинлиги учун мустаҳкам ҳуқуқий асосни ва кафолатлар тизимини шакллантирди.
Мамлакатимиз Президенти Ислом Каримовнинг “Ўзбекистонда озиқ-овқат дастурини амалга оширишнинг муҳим захиралари” мавзусидаги халқаро конференция очилишидаги нутқидан мен ўзим юртимизда юз бераётган янгиланишларни англаш учун жуда муҳим ҳисоблайдиган қуйидаги фундаментал жиҳатни ажратиб кўрсатиш мумкин. Одатда бир иқтисодий тизимдан бошқасига ўтилар экан, йиллар давомида ҳал этишга тўғри келадиган муаммолар пайдо бўлади. Шу ўринда Давлатимиз раҳбарининг “энг муҳими одамларнинг онгини, тафаккурини ўзгартириш лозим”, деган фикрларини алоҳида таъкидлашни истар эдим.
Шунинг учун, ислоҳотларнинг босқичма-босқич амалга оширишдаги тадрижийлик Ўзбекистонда уларнинг тизимлилигини таъминлади. Ислоҳотларнинг тегишли қонунчилик асоси яратилди. Ўзбекистонда кадрлар тайёрлашнинг кучли ва ноёб тизими ривожлантирилгани ҳам муҳимдир. Иш фаолиятим юзасидан доимо мамлакатимизнинг турли ҳудудларида бўламан ва ҳамма жойда ёшларни кўраман, уларнинг муваффақиятлари, ютуқлари, Ватан манфаати йўлида янги чўққиларга интилишлари, ўзини, ўз салоҳиятини кўрсатиш учун жиддий изланувчанлигидан фахрланаман.
O‘zLiDeP ишонадики, мамлакатимизда янги дунёқарашдаги авлодни шакллантириш учун зарур бўлган барча ишлар қилиняпти. Ўз навбатида, биз, O‘zLiDeP вакиллари бутун саъй-ҳаракатларимизни партиямизнинг “Ёшлар салоҳиятини ривожлантириш – бу келажакка сармоядир” шиорини амалий мазмун билан янада бойитишга интиламиз.
Ибодатхон ЮЛДАШЕВА,Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

Тошкентдаги Анжуманлар саройида бўлиб ўтган “Ўзбекистонда озиқ-овқат дастурини амалга оширишнинг муҳим захиралари” мавзусидаги халқаро конференция партиямиз электорати, айниқса, фермерлик ҳаракати вакилларида катта қизиқиш уйғотди.
Бир томондан, мамлакатимиз Президенти уларнинг меҳнатига берган баҳони кўтаринки руҳ билан қарши олди. Мисол учун, 2004-2013 йилларда сабзавот етиштириш доллар ҳисобида 7,7 баробар, мева етиштириш 5,1 карра, полиз маҳсулотлари 7,8 марта, узум 8,7 баробар ўсди. Давлатимиз раҳбари 2020 йилга прогнозларни эълон қилди. Унга кўра, 2020 йилда мева ва сабзавот, узум ва полиз маҳсулотлари етиштиришни 2014 йилга нисбатан камида 2,3 марта кўпайтириш мўлжалланяпти.
Алоҳида айтмоқчиман, ҳали телевидениеда давлатимиз раҳбарининг чиқиши эфирга узатилаётган вақтдаёқ Президентимизнинг: “Бу борада энг асосий омил нима бўлди, деган саволга мен, энг асосий, ҳал қилувчи омил – бу бизнинг меҳнаткаш, мард ва олижаноб халқимиз, деб жавоб берган бўлардим”, деган сўзларига жўр бўлгандек, телефоним жойлардаги сайловчилардан, электоратимиз вакилларидан бўлаётган қўнғироқлардан жунбушга келди.
Яна бир муҳим жиҳатни тилга оламиз – қишлоқ хўжалиги ерлари янгитдан ташкил этилган хусусий фермер хўжаликларига ижара асосида ер участкалари ажратиш орқали, давлат томонидан зарур имтиёз ва преференциялар яратиш йўли билан берилди. Яъни, қишлоқда хусусий мулкдорларнинг роли ва мавқеи мустаҳкамланиши учун барча шароитлар яратилди. Бу эса, O‘zLiDePнинг дастурий мақсадларига тўла мос келади.
Бошқа томондан, O‘zLiDeP электорати томонидан давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистонда озиқ-овқат дастурини амалга оширишнинг муҳим захиралари” мавзусидаги халқаро конференциядаги нутқига жонли қизиқиш билдирилиши унда биз биргаликда қилишимиз керак бўлган ишларнинг чуқур таҳлили берилгани билан ҳам боғлиқ.
Давлатимиз раҳбарининг озиқ-овқат дастури бутун мамлакат иқтисодиёти доирасидан ташқарида ривожлана олмаслиги тўғрисида гаплари жуда тўғри. Шундай экан, биз ушбу дастурни амалга ошириш жараёнида яна кўп-кўп масалаларни комплекс ҳал қилишимиз, энг аввало, бу борада кучли иқтисодий салоҳият яратишимиз, ундан ҳам муҳими, юқорида айтилганидек, одамлар онгини, тафаккурини ўзгартиришимиз шарт.
Бу озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш, соҳага хорижий инвестицияни жалб этиш, юқори технологияли ускуналарни жорий этиш, экспорт салоҳиятини ошириш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширишга ҳам тааллуқли. Бу эса ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг таркибий қисми бўлган озиқ-овқат хавфсизлигини юқори даражада таъминлаш имконини беради. O‘zLiDeP фермерлик ҳаракатининг манфаатларини ифода этувчи партия сифатида юртимиз агросаноат комплексини жадал ривожлантириш, унинг ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш учун барча зарурий шарт-шароитларни яратиш мақсадини ўз олдига қўйган кучларнинг олдинги сафларида бўлади, шу орқали мамлакатимиз тинчлиги, барқарорлиги ва фаровонлигининг тўхтовсиз ўсиб боришига ўз ҳиссасини қўшади.
Равшан АСҚАРОВ,Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

Президентимиз Ислом Каримов “Ўзбекистонда озиқ-овқат дастурини амалга оширишнинг муҳим захиралари” мавзусидаги нуфузли халқаро конференцияда Ўзбекистоннинг ноёб тупроқ-иқлим шароити, мамлакатимизда қуёшли кунлар бир йилда ўртача 320 кун бўлиши, барча тўрт фаслнинг изчил алмашинуви кенг турдаги юқори сифатли мева ва сабзавотларнинг асосий навларини етиштириш учун қулай имкониятлар яратишини қайд этди.
Давлатимиз раҳбарининг жаҳонда камдан-кам учрайдиган табиий ва тупроқ-иқлим шароитларининг уйғунлиги туфайли дунёдаги энг мазали ва энг фойдали мева-сабзавотлар фақат бизнинг минтақамизда етиштирилиши мумкинлиги тўғрисидаги сўзларини фахр билан тингладик. Бу эса, Ўзбекистон мева-сабзавот ва полиз маҳсулотлари билан деярли йил давомида барқарор таъминлайдиган ишончли база ҳисобланади, деб ишонч билан айтишга имкон беради. Давлатимиз раҳбарининг бу баҳоси дунёнинг етакчи экспертлари томонидан тасдиқланган. БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори Жозе Грациану да Силва ўз чиқишида таъкидлаганидек, 2000-йилларнинг бошларидан ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида катта тараққиётга эришди.
Айни пайтда дунё миқёсида озиқ-овқат маҳсулотларини “даладан дастурхонга” схемаси бўйича истеъмолчига етказиб беришда қарийб бир триллион долларлик улкан йўқотишларга йўл қўйилмоқда. Ҳозирги вақтда Ўзбекистон умумий қиймати қарийб 5 миллиард доллар бўлган озиқ-овқат, биринчи навбатда, мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилмоқда. Сўнгги уч йилда экспорт қилинаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 3 баробардан зиёдга ошди. O‘zLiDeP фракцияси фикрича, “Даладан дастурхонга” схемаси бўйича йўқотишларни камайтириш вазифасини ҳал этиш, мамлакатимиз агросаноат комплексини ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.
Шу ўринда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга жаҳон бозоридаги талабни кўпайтириш мақсадида хорижий инвестицияларни жалб этиш, сақлаш, логистика ва маҳсулотларни истеъмолчиларга етказиб беришнинг замонавий тизимини ривожлантириш учун барча қулай шароитларни яратиш ўзига хос ўрин эгаллайди. Бу жараёнда O‘zLiDeP депутатлар корпусининг қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолиятини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман. 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме