18:00 22.05.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ЎЗБЕКИСТОН-ХИТОЙ МУНОСАБАТЛАРИНИНГ ҲАР ТОМОНЛАМА РИВОЖИДАГИ НАВБАТДАГИ БОСҚИЧ
Шоира ҲАЙДАРОВА,Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг IV саммити йиғилишидаги иштироки ва ХХР Раиси Си Цзиньпин билан учрашуви мамлакатимизнинг Марказий Осиёдаги юксак нуфузи ва муносиб ўрнига яна бир баҳодир. Си Цзиньпиннинг Ўзбекистон минтақадаги муҳим давлат эканини қайд этиб, Осиё мамлакатлари ўртасидаги ишончни, минтақада тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, ижтимоий-иқтисодий тараққиёт борасида мамлакатимиз билан ўзаро саъй-ҳаракатларни бирлаштиришни таклиф этгани эътиборга лойиқ.
Ўз навбатида, биз мамлакатларимиз ўртасида Дўстлик, ҳамкорлик ва шериклик муносабатлари тўғрисидаги шартнома ҳамда Стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияга асосланган ўзаро муносабатларнинг бугунги ҳолатини юқори баҳолаймиз. O‘zLiDeP бу муносабатларга кўп қиррали ва ўзаро манфаатли, деб қарайди. Бунда давлат раҳбарларининг ўзаро ишонч ва ҳурмат руҳидаги шахсий мулоқотлари муҳим омил бўлмоқда.
Полянте СВЕШНИКОВ,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси
Хитой Ўзбекистоннинг ишончли ҳамкори ҳисобланади. Эътибор беринг, сўнгги олти йилда мамлакатларимиз ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми қарийб 6 баробар ошди ва 2013 йилда 5,2 миллиард долларга етди.
Ўзбекистон ХХР раҳбарияти томонидан Хитой компаниялари иштирокида Ўзбекистон – Хитой юқори технологиялар саноат паркини ташкил этиш тўғрисидаги ташаббусни қўллаб-қувватлаганини алоҳида эътироф этиш жоиз. Ушбу мақсадда 2013 йилнинг март ойида Сирдарё вилоятида филиали бўлган “Жиззах” махсус индустриал зонаси ташкил этилди.
Ёқилғи-энергетика комплексида ҳам ХХР билан ҳамкорлик изчил ривожланмоқда. Марказий Осиё – ХХР газ қувурининг тўртта тармоғи ҳам Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ўтиши нефть-газ соҳасида юксак даражадаги ўзаро ишонч ва яқин ҳамкорликдан далолат беради.
Учрашувлар чоғида электоратимиз мамлакатимиз экспорт салоҳиятини юксалтиришнинг муҳимлиги мавзусини доимо кўтариб келади. Бу эса транспорт тизими ривожи билан чамбарчас боғлиқ. Шу боис, мамлакатларимиз ўртасида энг қисқа темир йўл тармоғини барпо этиш ўзаро иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб стратегик йўналишларидан ҳисобланади. Бу Хитойнинг Марказий Осиё, ундан кейин Жанубий Осиё мамлакатларига чиқишини таъминлайди. Шунингдек, молия соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг ривожланиши, энергетика, транспорт, телекоммуникация, соғлиқни сақлаш, таълим соҳалари ва бошқа йўналишлардаги турли лойиҳалардаги фаолликни ҳам тилга олиб ўтиш лозим.
Икки давлат раҳбарларининг бу галги учрашуви Ўзбекистон билан Хитой ўртасида ўзаро манфаатли ва серқирра ҳамкорликни янги босқичга кўтаришга ва стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонамиз.
Обсудить новость на Форуме