10:30 26.06.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ЎЗБЕКИСТОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДА БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШНИ НАМОЙИШ ЭТМОҚДА

 

Бахритдин БЕГЖОНОВ,
Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси,O‘zLiDePнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоси

Қонунчилик палатаси Регламенти томонидан берилган ваколатлар доирасида яқинда фракциямиз Ҳукуматнинг Давлат бюджетининг 2012 йилдаги ва жорий йилнинг биринчи чорагидаги ижроси бўйича ҳисоботини муҳокама этганди. Муҳокамалар жараёнида жаҳон иқтисодиётидаги салбий анъаналарга қарамай, мамлакат иқтисодий дастурининг муҳим устуворликларини тадрижий амалга ошириш натижасида Ўзбекистон иқтисодиётининг барқарор юқори ривожланиш суръатлари ва макроиқтисодий барқарорлиги таъминлангани таъкидланди. 

Мамлакат миқёсида эришилган муваффақиятларни Жиззах ва Сирдарё вилоятлари мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Жумладан, жорий йилнинг биринчи чорагида Сирдарё вилоятида ялпи минтақавий маҳсулот ўсиши 9,5 фоизни ташкил этди. Саноат ва халқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш, пуллик хизматлар кўрсатиш каби тармоқ ва соҳаларда барқарор ўсиш таъминланмоқда. 

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни тадрижий ривожлантириш натижасида кичик бизнес субъектларининг ялпи минтақавий маҳсулотдаги улуши 53,5 фоизни ташкил этганини алоҳида таъкидламоқчиман. Қулай бизнес муҳити яратилгани, тадбиркорларга кўплаб имтиёз ва енгилликлар берилгани натижасида жорий йилнинг биринчи чорагида кичик бизнес соҳасида 181 та, жумладан, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган 57 та корхона барпо этилди.  

Бу ва бошқа вилоятлардаги кўплаб мисоллар дунёнинг қатор мамлакатларида давом этаётган молиявий-иқтисодий инқироз шароитида Ўзбекистон барқарор ривожланишни намойиш этаётгани далили ҳисобланади. Бунинг асосий омили “Ислоҳот – ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун” тамойилининг амалга оширилиши, тараққиётнинг “ўзбек модели” асосида танланган йўлдан оғишмай мамлакатнинг улкан ижтимоий-иқтисодий салоҳиятидан тўғри фойдаланишдир. 
Нодира КАРИМОВА,Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси,O‘zLiDePнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоси

Давлатимиз раҳбари ушбу сафар давомида “Жиззах пластекс” Ўзбекистон-Германия қўшма корхонаси фаолияти билан танишди. Замонавий технологиялар билан жиҳозланган ушбу фабрика фаолияти Ўзбекистон енгил саноатини янада ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишларнинг яна бир ёрқин маҳсулидир.  

Шу ўринда Ислом Каримовнинг илгариги тузумда пахтани Ўзбекистонда қайта ишлаш масаласи ҳатто кўтарилмагани ҳақидаги сўзларига алоҳида эътибор қаратиш керак, бунинг учун пахта бошқа республикаларга ташиб кетиларди. Фақат мустақилликка эришганимиздан кейингина Ўзбекистонда пахтани мамлакатимизнинг ўзида қайта ишлаш масаласига жиддий эътибор қаратилди. Агар мустақилликнинг биринчи йиларида фақат 12 фоизгача пахта толаси қайта ишланган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич уч баробар ўсганини сўзимизнинг яққол исботидир. 

Етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлашни кенгайтиришга доимий эътибор қаратишнинг муҳимлиги фракциямиз аъзоларининг жорий йилнинг май ойида ўз сайлов округларида фермерликни янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ва вазиятни ҳар томонлама ўрганиш, жумладан, жойларда мева-сабзавот ва узум ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш самарадорлигини ошириш, тармоқнинг экспорт салоҳиятни юксалтириш ишларининг бажарилиши юзасидан назорат-таҳлил фаолияти давомида ҳам яққол кўзга ташланди. 

Давлатимиз раҳбари сўзларига кўра, қиймати бир доллар бўлган пахта толасини йигирилган ипга айлантириш 4-5 доллар, ундан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш эса 10-12 доллар даромад келтиради. Буларнинг барчаси Ўзбекистоннинг дунёда машҳур ва қадрланадиган барча қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига тўлиғича тегишлидир.     

Ян бир муҳим жиҳат – етиштирилган ҳосилни қайта ишлаш қўшимча иш ўринлари яратиш демакдир. Яъни бундай ёндошув нафақат қўшимча даромад олишга, балки аҳоли бандлигини таъминлаш каби долзарб масаланинг ечим топишига ҳам ёрдам беради. 

Шу боис, фракциямиз ўзининг кейинги фаолиятида мамлакатимизнинг барча вилоятларида етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослаштирган замонавий корхоналар ташкил этилишига, шу орқали аҳоли, айниқса, ёшлар бандлигини оширишга кўмаклашишга алоҳида эътибор қаратишни муҳим, деб ҳисоблайди. 

Ғуломжон ОМОНҚУЛОВ,Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси,O‘zLiDePнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоси Мамлакатимизда Ислом Каримов раҳнамолигида қишлоқ хўжалигида туб ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Унинг асосида фермерлик фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш орқали маҳсулдорлиги ва рентабеллилиги ўсишини таъминлаш масалалари турибди. Қишлоқ хўжалиги ерларининг узоқ муддатли ижара мулк сифатида берилиши ва қишлоқда бозор муносабатларининг жорий этилиши фермер хўжаликлари шаклланиши ва ривожланишининг муҳим омили ва асоси бўлди.  

Фермерлик ҳаракати манфаатларини ифодаловчи ва ҳимоя қилувчи O‘zLiDeP фракцияси аъзоси сифатида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилиши натижасида бизнинг электорамизда ерга ва ишлаб чиқарилган маҳсулотга ҳақиқий эгалик ҳисси мустаҳкамланганини таъкидламоқчиман. Шу ўринда Давлатимиз раҳбарининг мулкдорлар синфи вакиллари бўлган фермерларнинг ўз оиласи, маҳалласи турмуш даражасини янада юксалтириш, мамлакат фаровонлигига ўз ҳиссасини қўшишдаги иштироки муҳимлиги ҳақидаги фикрларини жуда аҳамиятли, деб ҳисоблайман.   

Айни кунларда O‘zLiDePнинг мамлакатимиз қишлоқ туманларида фаолият кўрсатаётган барча бошланғич ташкилотлари номига электоратимиз вакилларидан мурожаатлар келмоқда. Улар Партиямиз электорати Президентимизнинг “бугун фермерлар – мамлакатимизнинг устунига айланди. Устун эса таянч демакдир” ва “фермерлик ҳаракати – иқтисодиётимизни ривожлантиришга, аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини оширишга хизмат қиладиган қудратли кучдир”, деган сўзларини кўтаринки кайфият билан қарши олаётир. Шунинг учун O‘zLiDePнинг фермерлик ҳаракати вакиллари бўлган фаоллари Давлатимиз раҳбари томонидан билдирилган юксак ишончли оқлашга тайёрлигини билдирмоқда. 

Ҳақиқатан ҳам замонавий фермер давр унинг олдига қўйган вазифаларни чуқур англаши, инсонларнинг, биринчи навбатда, қишлоқ аҳлининг ҳаёт тарзини янада яхшилашда фаол бўлиши лозим. Шу боис, O‘zLiDeP фракцияси ўз электорати манфаатларидан келиб чиқиб, қишлоқ жойларда хизматлар ва сервис соҳаларининг тезкор ва барқарор ривожланишини таъминлаш, қишлоқ аҳлининг хизматларнинг замонавий юқори технологиялар ва бозорбоп турларидан фойдаланишини кенгайтириш, шу асосда янги иш жойлари яратиш ва аҳоли даромадларини оширишга йўналтирилган мақсадли сиёсатни амалга оширишни бундай кейин ҳам давом эттиришнинг муҳим эканига эътибор қаратади. 

Ўз навбатида, O‘zLiDeP депутатлари жойларга чиққанида қишлоқ жойларда хизматлар кўрсатадиган тадбиркорлик субъектларига банк кредитлари беришни кенгайтириш ҳисобига молиявий хизматлар кўрсатиш сифатини юксалтириш, қишлоқлар аҳлига юртимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни харид қилиш учун ажратиладиган истеъмол кредитлари ҳажмини ошириш масалаларини жиддий назоратга олади.  

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме