03:00 14.05.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ЎЗАРО ҲУРМАТ ВА БИРДАМЛИК ШУКУҲИ МУЖАССАМ УМУМХАЛҚ БАЙРАМИ
Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 9 май – Хотира ва қадрлаш куни мамлакатимизда умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланмоқда. Бу кунда мамлакатимиздаги тинч ва осойишта ҳаёт, миллатлараро тотувлик, ўзаро ҳурмат ва бирдамлик шукуҳининг нақадар буюк неъмат эканига яна бир бор иймон келтирамиз. Айнан шу омиллар Ўзбекистон ўз мустақил тараққиёти йўлида эришган оламшумул, бутун дунёда ифтихор уйғотаётган муваффақиятларнинг асосини ташкил этади. Бу эса осмонимиз мусаффолиги учун тинимсиз курашнинг, фидокорликнинг нақадар муҳимлигини кўрсатиб турибди. Зеро, тинч ва осойишта ҳаёт, барқарорлик ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. Шу боис, O’zLiDePнинг ҳар қандай қарама-қаршилик ва кескинлик эҳтимолининг олдини олиш, уларнинг туб моҳиятини англаш ва бунга йўл қўймаслик учун, биринчи навбатда, кадрлар соҳасидаги партиявий ишларни ташкил этишдаги роли ортади. Бу партиянинг ҳар бир аъзосидан огоҳ ва эътиборли бўлишни, бефарқ ва бепарво бўлмасликни талаб этади. Шу ўринда Президентимиз Ислом Каримовнинг 9 майдаги Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиёдаги тинчлик ва барқарорликка Афғонистонда ўттиз йилдан ортиқ давом этаётган урушнинг улкан хавфи ва таҳдиди ҳақидаги фикрларига алоҳида тўхталиб ўтиш жоиз. O’zLiDeP можаро ечимига фақат сиёсий йўл билан эришиш мумкин, деб ҳисоблайди. Ушбу мамлакатдаги инқирозли вазиятдан чиқишнинг ягона йўли қарама-қарши томонлар ўртасидаги музокаралар орқали ўзаро тотувликка эришиш, муваққат ҳукумат тузиш, сайловлар ўтказиш, Афғонистон олдида турган мураккаб муаммоларни ечишга киришишдадир. O’zLiDeP асосан АҚШ ва Европа давлатларининг АЙСЕФ деб ном олган ҳарбий кучларини Афғонистон ҳудудидан чиқариш жараёнларининг бошланиши мамлакатдаги вазиятнинг янада издан чиқиши, натижада қўшни давлатлар ҳудудларида кескинлик ва улкан муаммолар юзага келишига сабаб бўлиши мумкинлигини таъкидлайди. O’zLiDeP Сайловолди дастурида белгиланганидек, минтақа ва мамлакатда хавфсизлик ва барқарорликнинг таъминланиши Ўзбекистонда иқтисодиётнинг барқарор ўсиши, аввало, тадбиркорлик ва бизнес ривожи, умуман, кишилар фаровонлиги, мамлакат равнақини юксалтиришга қаратилган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг муҳим шартидир. Шунинг учун O’zLiDeP Ўзбекистоннинг Афғонистоннинг ички ишларига аралашмаслик, Афғонистонга қарши қаратилган турли ҳарбий-сиёсий бирлашмаларда қатнашмаслик, Афғонистон билан ҳамкорлик ва алоқаларни фақат икки томонлама асосда ташкил этиш, афғон халқи танлаган ҳукуматни қўллаб-қувватлаш каби фундаментлар тамойилларга асосланган очиқ ва аниқ сиёсатини қўллаб-қувватлайди.
Клара Жумамуротова,Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O’zLiDeP фракцияси аъзоси,Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзоси
Обсудить новость на Форуме