17:15 19.09.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ЗАМОННИНГ ЎЗИ ТАЛАБ ЭТМОҚДА
2012 йил 7 сентябрда O`zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши, Ўзбекистон фермер хўжаликлари уюшмасининг Тошкент вилояти вакиллиги, Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази, Ўзбекистон Маккажўхоричилик илмий-текшириш станцияси ва Ўзбекистон чорвачилик илмий-тадқиқот институти ташаббуси билан “Деҳқон ва томорқа хўжаликлари ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва барқарорлигини таъминлаш омиллари” мавзусидаги илмий-амалий семинар ташкил этилди.Семинарда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги O`zLiDeP фракцияси аъзолари, O`zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши масъул ходимлари, партия фаоллари, Ўзбекистон Фермер хўжаликлари уюшмаси, илмий –тадқиқот муассасалари ва Олий ўқув юрти олимлари, фермерлар ва деҳқон хўжаликлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.Маълумки, Тошкент вилоятида чорвачилик ва наслчиликни ҳамда озуқабоп экинлар уруғчилигини ривожлантириш мақсадида 2011 йил 28 декабрь куни Халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгаши сессиясида кенг муҳокама қилинган эди. Жорий йилнинг 18 февраль куни Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг XXI/V-сон сессиясида (йиғилишида) O`zLiDeP депутатлик гуруҳининг ташаббуси билан вилоятда чорвачилик ҳолати ва шу соҳани янада ривожлантиришга қаратилган масала атрофлича кўриб чиқилди. Ушбу йиғилишда соҳада эришилаётган натижалар қатор фермер хўжаликлари билан деҳқон ва шахсий томорқа хўжаликлари орасида иқтисодий ҳамкорлик йўлга қўйилса, ҳар иккала тараф фаолияти самарадорлигини оширишга эришиш мумкинлигига эътибор қаратилди. Шунингдек, чорвачиликнинг озуқа базасини кучайтириш заруриятидан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалигида озуқа етиштирувчи, тайёрловчи ва қайта ишловчи фермер хўжаликлари тоифасини яратишни замоннинг ўзи талаб этаётганлиги ва бунинг учун қонунчилик асосларини ишлаб чиқиш лозимлиги масаласи қўллаб-қувватланган ва Халқ депутатлари вилоят сессиясининг тегишли қарори қабул қилинган эди.Мазкур қарор ва O`zLiDePнинг сайловолди Дастуридан келиб чиқиб, “Чорвачилик ва озуқабоп уруғчиликни ривожлантиришда Ўзбекистон чорвачилик илмий –тадқиқот институтини модернизация қилиш, бу борадаги мутасадди идоралар фаолияти, давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлик самарадорлиги юзасидан таъсирчан депутатлик ва жамоатчилик назоратини ташкил этиш борасида”ги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Тошкент вилояти Кенгашининг Ҳаракат дастури қабул қилинган.Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси О.Шарипов маъруза қилиб, бугунги кунда деҳқон хўжаликларининг ривожланишида маҳаллий ижро ҳокимияти органи вакиллари, Чорвачилик илмий-тадқиқот институти ва олий ўқув юрти олимлари самарали ишлар олиб бораётганлиги ва бу борада 1998 йилда қабул қилинган “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларда чорва моллар сонини кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2008 йил 21 апрелда қабул қилинган Қарори соҳани жадал ривожлантиришда ўта муҳим аҳамият касб этаётганлиги тўғрисида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, деҳқон ва томорқа хўжаликларининг иқтисодий барқарорлигини ошириш, уларда чорвачиликни ривожлантириш, мавжуд ер майдонларида озуқа экинларининг истиқболли навларидан унумли фойдаланиш ҳамда юқори ҳосилли озуқа экинларини етиштириш ва уруғчилигини ташкил этиш каби масалалар бўйича олим ва мутахассислардан тегишли маълумотлар олинди.Бундан ташқари, ушбу илмий-амалий семинарда Ўзбекистон маккажўхоричилик илмий-тадқиқот станцияси вакили, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш технологиялари муҳандислари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди. Айниқса, Сорго-кўп ўримли Ўзбекистон жўхорисининг технологик хусусиятлари истиқболлари ҳақида сўз юритилар экан, бу экин дунё мамлакатларида яқин кунда 50 млн тонна етиштирилаётгани, асл келиб чиқиши Марказий Осиёдан бошлангани ва ўз вақтида бу ердаги деҳқонлар томонидан маҳаллий сермаҳсул навлари яратилгани, уларнинг айримлари инсонлар учун минерал, углевод ва витаминларга бой озиқ-овқат маҳсулоти сифатида аҳамиятлилиги, айрим навлари чорва учун тўйимлилиги, ушбу экинни бир йилда бир неча баробар ўриб олиш орқали йил давомида томорқалардаги чорванинг ширали озуқа билан таъминлаш мумкинлиги шу билан бирга унинг поясидан шакар ишлаб чиқариш ва қандолатчиликда қўл келадиган хомашё эканлиги семинар иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.Тадбир иштирокчилари куннинг иккинчи яримида Тошкент вилояти Паркент туманидаги Собиржон Ёрмуҳамедов деҳқон хўжалигида бўлишиб Сорго- кўп ўримли Ўзбекистон жўхорисининг турли навларини етиштириш ҳамда деҳқон хўжалиги ер майдонларидан самарали фойдаланиш тажрибаси билан танишишди. Тадбир якунида юртимизда чорвачилик ривожланишининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб, деҳқон ва шахсий томорқа хўжаликларида истиқболли ва сермаҳсул озуқа экинлари этиштириш афзалликларини O`zLiDeP партия фаоллари орқали кенг тарғибот қилиш, шу билан бирга Республикамизнинг ҳар бир туман фермер хўжаликларида, олим ва мутахассисларни жалб этган ҳолда озуқабоп экинлар уруғларини етиштиришни ташкил этиш лозимлиги қайд этилди.
O’zLiDeP Матбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме