16:15 29.04.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ЎЗ БИЗНЕСИНГНИ БОШЛА

 O‘zLiDeP  Иштихон туман Кенгаши “Обод турмуш йили” Давлат дастуридан келиб чиқадиган партиявий вазифаларни амалга ошириш, ёшларни тадбиркорлик фаолиятига кенгроқ жалб этиш мақсадида “Ўз бизнесингни бошла” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди. – Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишини, тадбиркорлик фаолияти эркинлигини чеклаётган муаммоларни доимий равишда тизимли ўрганиб бориш, уларни бартараф этиш юзасидан аниқ амалий таклифлар ишлаб чиқишга қаратилган партиявий лойиҳаларимиз мавжуд, – деди давра суҳбатида сўзга чиққан O‘zLiDeP Иштихон туман Кенгаши аппарат раҳбари О.Тошматов. – Бу лойиҳалар доирасида вилоятимизда, хусусан, туманимизда кенг кўламли ишлар амалга оширилган. Бугунги тадбиримиз ҳам оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, шунингдек, ёшларни бизнесга йўналтиришга қаратилган лойиҳаларимизни кенг тарғиб этиш, ишларимиз самарадорлигини таъминлаш учун унга партия электорати, мутасадди ва ҳамкор ташкилотларни янада кенг жалб этиш мақсадида ўтказилмоқда.   Тадбир доирасида “Диплом билан бизнесга”, “Ишбилармон талаба”, “Парламентда менинг ўрним”, “Агар мен депутат бўлсам”, “Хавфсиз интернет”, “Ёш олимлар ва тадқиқотчилар - 2013”, “Мулкдор оила - 2013”, “Тадбиркорлар мулоқот форуми”, “Тадбиркорлик тамойиллари ва ишбилармонлик имкониятлари”, “Соғлом оила - мустаҳкам оила”, “Оилавий тадбиркорликдан мустаҳкам оилага” каби партиявий лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда мутасадди ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари билан бир қаторда тумандаги касб-ҳунар коллежлари битирувчи босқич талабалари, маҳаллалар фаоллари, тадбиркорлар иштирок этди. Давра суҳбати иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олди.
С. Луқмонов,O‘zLiDeP  Самарқанд вилоят КенгашиЁшлар билан ишлашбўлими мудири 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме