03:00 14.05.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ЎЗ БИЗНЕСИГА ЭГА АЁЛ ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ҲАЁТДА ҲАМ ФАОЛДИР

 О‘zLiDeP Қамаши туман Кенгаши “Давлат ва жамият бошқарувини демократлаштиришда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишнинг устувор йўналишлари” мавзуида давра суҳбати ўтказди.  Давра суҳбати аёлларнинг сиёсий ва ҳуқуқий фаоллигини ошириш, уларни тадбиркорликка кенгроқ жалб этиш мақсадида ташкил этилди. Тадбирда Президентимиз Ислом Каримовнинг Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги “Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш” номли  маърузаси мазмун-моҳияти содда ва равон тилда тушунтириб берилди.   – Аёлларнинг тадбиркорликка кенг жалб этилиши уларнинг жамиятдаги фаоллиги ошишига сабаб бўладиган омиллардан биридир, – деди О‘zLiDeP туман Кенгаши раиси ўринбосари М.Нуримова. – Шунинг учун хотин-қизларнинг халқ амалий санъати ва бадиий ҳунармандчилик соҳасидаги, тадбиркорлик фаолиятидаги ташаббус ва интилишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиляпмиз. Бу борада турли ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйганмиз.  Туман хотин-қизлар қўмитаси бош мутахассиси С.Узоқова эса О‘zLiDePнинг аёллар ва меҳнат қобилияти чекланган кишиларга ёрдам кўрсатиш борасидаги фаолиятига юқори баҳо берди. Унинг сўзларига кўра, партиянинг бу йўналишдаги ишлари аҳолининг бандлик даражасини ошириш, шу орқали халқ фаровонлиги янада юксалтиришга катта ёрдам бўлмоқда. Шунингдек, оилавий тадбиркорлик, ишлаб чиқариш соҳасидаги имтиёзлар, иш юритишнинг замонавий усуллари юзасидан мутахассисларнинг маслаҳатлари ва тавсиялари тингланди.  Тўқбой қишлоқ фуқаролар йиғинидаги бошланғич партия ташкилотида бўлиб ўтган тадбирда партиянинг вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари ходимлари, депутатлик гуруҳи аьзолари, “Аёллар қаноти” гуруҳи фаоллари, ҚФЙ маслаҳатчилари, тадбиркорлар, фермер аёллар иштирок этди.
О‘zLiDeP Қашқадарё вилоят КенгашиМатбуот хизмати 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме