13:30 10.07.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

«XXI-asr» ижтимоий-сиёсий газетасининг қисқа хабарлари

 Самарқанд.

      O`zLiDeP  «Аёллар қаноти»нинг «Соғлом оила — мустаҳкам оила» лойиҳаси доирасидаги навбатдаги йиғилиши Самарқанд вилоятининг Жомбой  туманида бўлиб ўтди.

      Унда партиянинг аёллар саломатлиги борасидаги фаолиятидан тортиб, мактаб ва маҳалла ҳамкорлиги масалаларигача атрофлича муҳокама қилинди.

    Хоразм.

     Гурлан туманида «Тадбиркорлик тамойиллари ва ишбилармонлик имкониятлари» минтақавий лойиҳаси доирасида «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги қонуннинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этишга қаратилган учрашув бўлиб ўтди. Унда қонуннинг оилавий корхонани ривожлантиришни рағбатлантириш, улар фаолияти учун қулай шарт-шароит яратишга йўналтирилган муҳим ҳужжат экани алоҳида таъкидланди.

 
    Андижон.

        «Аёллар қаноти» бўлимининг Шофирконда бўлиб ўтган «Ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашда маҳалла институтининг роли ва аҳамияти» мавзуидаги тадбирида эса маҳаллаларда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш орқали маҳаллий ишлаб чиқариш тармоқларини кенгайтириш, божхона тўловларини амалга оширишда имтиёзлар бериш каби масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашилди.


«XXI-asr» ижтимоий-сиёсий газетаси

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме