20:15 17.03.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Вилоят босқичи якунланди
Президентимиз соврини учун ўтказилаётган «Ташаббус-2011» кўрик-танловининг Бухоро вилоят босқичида жами 52 та тадбиркорлик субъекти қатнашиб, ўз маҳсулотларини намойиш этди. Таъкидлаш жоизки, ҳозирги пайтда вилоятда 28 мингдан зиёд тадбиркорлик тузилмалари бўлиб, 2010 йилда уларнинг ялпи маҳсулот ҳажмидаги улуши 64 фоизни ташкил этди.
Вилоят ҳокими Самойдин Ҳусенов маросимда сўзга чиқиб, «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» Давлат дастури доирасида кўзда тутилаётган вазифаларга алоҳида тўхталди ҳамда уларнинг ижросини таъминлаш учун барча имкониятлардан фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.
Шуниси эътиборга лойиқки, ўз фидокорона меҳнати орқали вилоят иқтисодиётини ривожлантириш, дастурхон мўл-кўллигини таъминлаш, аҳоли фаровонлигини оширишга муносиб ҳисса қўшаётган тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар сафи тобора кенгайиб бормоқда. Кўрик-танлов буни яна бир карра намоён этди. Ғиждувон туманидаги «Жўшқин Пирмаст» фермер хўжалиги чорвачиликка ихтисослашган бўлиб, бу ерда парвариш қилинаётган 150 бош қорамолнинг 47 таси соғин сигирлардан иборат. Ўтган йили хўжалик бўйича 130 тонна сут етиштирилди ҳамда истеъмол бозорига 19 тонна гўшт етказиб берилди. Фақат шугина эмас. Хўжалик аъзоларининг ғайрат-шижоати туфайли пахтачиликдан ҳам юқори ҳосил олинаяптики, натижада моддий манфаатдорлик ошиб, турмуш даражаси юксалмоқда. 2010 йилда жами 32,5 млн. сўм соф фойда кўрилганлиги, рентабеллик даражаси 29 фоиздан 36 фоизга кўтарилганлиги эътиборга лойиқдир.
Ишлаб чиқариш соҳасидаги ана шу каби муваффақиятлари ҳисобга олиниб, «Жўшқин Пирмаст» фермер хўжалиги раҳбари Акмал Тешаев кўрик-танловнинг «Энг яхши фермер» номинацияси ғолиби, деб топилди.
Ромитан туманидаги «Имиджтекстиль» МЧЖ томонидан тавсия этилган маҳсулотлар ҳакамлар ҳайъати томонидан юқори баҳоланди ҳамда корхона раҳбари Назар Норов «Энг яхши тадбиркор» номинацияси бўйича ғолибликка эришди. Дарҳақиқат, ушбу масъулияти чекланган жамият аъзолари ишлаб чиқаришни ривожлантириш, ички бозорнинг талаб-эҳтиёжларини қондириш, ҳудуднинг экспорт салоҳиятини барқарорлаштириш йўлида астойдил меҳнат қилмоқдалар. Изланишлар самараси ўлароқ, биргина ўтган йилнинг ўзида ташқи бозорга 252,6 минг АҚШ доллари миқдоридаги харидоргир маҳсулот — гулли мато-газлама етказиб берилди.
Кўрик-танловнинг «Энг яхши ҳунарманд» номинацияси Когон шаҳрида фаолият кўрсатаётган Юлдуз Раҳмоновага насиб этди. Бу, албатта, бежиз эмас. Юлдуз ҳамда унинг ҳамкасб дугоналари қўлида жило топган зардўзлик, каштачилик, тикувчилик, патдўзлик намуналари барчанинг эътибори ва эътирофига сазовор бўлди.
Шунингдек, тегишли номинациялар бўйича 2- ва 3-ўринларга лойиқ кўрилган фермер, тадбиркор ва ҳунармандлар ҳам муносиб равишда рағбатлантирилди. Уларга махсус диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди. Бир қатор соҳа ходимлари эса ҳомий корхона, ташкилот ва муассасаларнинг совғалари билан мукофотландилар. Жумладан, тажрибали ўймакор уста, вобкентлик Тош Жумаев O`zLiDeP вилоят кенгашининг фахрий ёрлиғи ва қимматбаҳо совғаси билан тақдирланди.
Танловнинг «Энг яхши тадбиркор аёл», «Тадбиркорлик фаолиятига ёшларни жалб этган энг яхши корхона», «Миллий кулолчилик санъатини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун» номинациялари бўйича бухоролик Хурсанд Раҳмонова, «Паскуаль» МЧЖ, вобкентлик таниқли кулол Кубаро Бобоева совриндор бўлишди. «Энг яхши журналист» йўналиши бўйича «Коинот» хусусий телеканали тележурналисти Гулшода Иброҳимова ғолиб, деб топилди.
Вилоят бўйича фахрли 1-ўринни эгаллаган пешқадам тадбиркор, фермер ва ҳунармандлар кўрик-танловнинг республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.
Обсудить новость на Форуме
24 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |