17:31 07.02.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Вазифалар белгилаб олинди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2010 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2011 йилга мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасидан келиб чиқадиган вазифалар муҳокама қилинди.
Йиғилишда қўмита раиси М.Тешабоев маъруза қилди. У қўмитанинг 2010 йилдаги фаолияти якунлари ва ушбу йилдаги муҳим вазифалар ҳақида тўхталиб, таъкидладики, ўтган йил давомида Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан парламент муҳокамасига қонун лойиҳаси киритилмаган бўлса-да, ўтказилган 30 дан ортиқ турли шаклдаги тадбирлар, 4 та назорат-таҳлил фаолияти ва 2 та парламент эшитуви натижасида қўмитада соҳага оид 17 та қонунни такомиллаштириш бўйича таклифлар “пакети” тайёрланди.
Ўтказилган назорат-таҳлил ишлари якунлари бўйича тегишли қарорлар қабул қилиниб, аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш юзасидан амалий тавсиялар ишлаб чиқилди, ҳокимликлар, манфаатдор шахслар ва мутасадди ташкилотларга етказилди.
Алоҳида таъкидландики, айни вақтда қўмитада фаолият кўрсатаётган O`zLiDeP фракцияси аъзолари томонидан қонун ташаббускорлиги ҳуқуқи асосида “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси тайёрланмоқда.
Шунингдек, қўмита ташаббуси билан O`zLiDeP фракцияси билан ҳамкорликда “Ўзстандарт” агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги раҳбарлари иштирокида парламент эшитувлари ташкил этилди.
Тадбирда қўмитанинг 2011 йилдаги иш режалари юзасидан сиёсий партияларнинг фракциялари ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи вакиллари ўз нуқтаи назарларини билдирдилар.
Йиғилишда иштирок этган вазирликлар, ташкилотлар раҳбарлари ва мутасадди ходимлар соҳага оид қонунчиликни такомиллаштиришда қўмита билан ҳамкорликни ташкил этиш юзасидан ўз таклифларини айтиб ўтдилар.
Кенгайтирилган йиғилиш якунида Президент маърузасида белгиланган энг муҳим устувор вазифалардан келиб чиқиб, аграр ва сув хўжалиги соҳасига тааллуқли қонунларни такомиллаштириш юзасидан олиб борилаётган ишларни янада жадаллаштириш, хусусан, O`zLiDeP фракцияси аъзоларидан иборат бир гуруҳ депутатлар томонидан қонунчилик ташаббускорлиги ҳуқуқи асосида тайёрланаётган “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш хақида”ги ҳамда “Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари тарқатилиши ва истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини якуний маромига етказиш ва жорий йилнинг биринчи чорагида Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритиш бўйича қарор қабул қилинди.
Ўтган 2010 йилда мамлакатимизда эришилган улкан ютуқлар ва ижобий натижаларга доир Президент маърузасида келтирилган ҳар бир рақам ва кўрсаткичнинг таг-замирига кириб бориш, уларни ўз сайловчиларига етказиш ва тушунтириш ишлари қўмита фаолиятининг доимий вазифаси этиб белгиланди.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайёрланиши белгиланган “Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, маҳсулотни ишлаб чиқариш, уни қайта ишлаш соҳаларини техник ва технологик жиҳатдан янгилаш ва ер унумдорлигини оширишга қаратилган махсус комплекс чора-тадбирлар дастури” юзасидан Қўмитанинг амалий таклифларини шакллантириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
Кенгайтирилган йиғилиш ишида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Д.Тошмуҳамедова иштирок этди ва муҳокама этилган масалалар юзасидан ўз мулоҳазаларини билдирди.
Обсудить новость на Форуме
25 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |