19:00 22.03.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Ваколатдан-масъулиятга
Фахриддин КОМИЛОВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O`zLiDeP фракцияси аъзоси:
— «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (78, 80, 93, 96 ва 98-моддаларига)»ги қонун туфайли парламентнинг ҳокимиятлар ўртасида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанатини таъминлашдаги ўта муҳим ваколатларга эга бўлаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Бу парламентнинг Ўзбекистон тақдири ва келажаги учун масъулиятини янада оширади.
Ушбу муҳим ҳужжат давлат ҳокимиятининг уч субъекти: давлат бошлиғи — Президент, қонунчилик ва ижро ҳокимияти ўртасидаги ваколатларни мутаносиб тақсимлашни таъминлашнинг ҳуқуқий асоси бўлиб, уни Асосий қонунимизда белгилаб қўйилган бир қатор моддалар билан бирга 2008 йилдан амал қилаётган «Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш, мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида»ги Конституциявий қонун талабларининг тадрижий давоми, десак, тўғри бўлади.
Мазкур қонун O`zLiDeP учун кўпроқ имкониятлар яратиб бераётганини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим. Чунки иқтисодиётни либераллаштириш ва ривожлантиришга, ўрта синф вакиллари манфаатини ҳимоялашга қаратилган қонунлар бу O`zLiDeP фаолияти билан чамбарчас боғлиқдир.
Бош қомусимизга киритилаётган ўзгартишларга кўра, энди Ҳисоб палатаси раисини тайинлаш тўғрисидаги Президент фармонини тасдиқлаш Сенат ваколатига ўтказилмоқда. Зеро, Ҳисоб палатаси давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар маблағларидан оқилона фойдаланишни молиявий назорат қилиш ҳуқуқига эга бўлган ягона институт бўлиб, парламент томонидан ана шу ташкилот раисини тайинлаш тўғрисидаги фармоннинг тасдиқланиши бюджет маблағларини доимий назорат қилиш имконияти кучайтирилади, уларнинг мақсадли ишлатилиши юзасидан мониторинг олиб бориш имкониятлари кенгаяди, деганидир.
Яна бир янгилик. Асосий қонунимизнинг 78-моддаси 15-бандида Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг биргаликдаги ваколатлари сифатида мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг долзарб масалалари юзасидан Бош вазир ҳисоботларини эшитиш ва муҳокама қилиш тартиби жорий этилмоқда. Иқтисодий соҳада яратилган яхлит тизим — ижроия ҳокимиятининг иқтисодий ривожланиш дастурларининг ишлаб чиқилиши, бюджет устидан назорат ва бошқа имкониятлар ҳам O`zLiDeP учун ўрта манфаатини ҳар томонлама ҳимоя қилишга кенг имкониятлар яратади.
Обсудить новость на Форуме
24 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |