03:45 06.07.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ВАЗИФАМИЗ ЁШЛАРГА КЎМАКДОШ БЎЛИШ
O‘zLiDeP Пискент туман Кенгаши саъй-ҳаракати билан “Саодат кошонаси” МЧЖда ташкил этилган бошланғич партия ташкилотида “Қатъий ҳаётий позицияга эга бўлган инсонни ёт ғояларга бўйсундириш ва ёлғон йўлга ундаш қийин” мавзуида давра суҳбати ташкил қилинди.
Давра суҳбатида ҳукуматимиз юритаётган ёшлар сиёсатининг асосий йўналишлари, O‘zLiDePнинг бу борада амалга ошираётган ишлари ҳақида сўз борди.
Тадбирда сўзга чиққанлар ёшларимизнинг ўз ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий фаоллигини намойиш этиш учун барча шароитлар мавжудлиги, уларнинг интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш имкониятлари яратилганини таъкидлади.
Шу билан бирга, тадбирда O‘zLiDeP Дастури ва Сайловолди платформасида бу борада белгилаб берилган вазифаларнинг тумандаги БПТлар томонидан ҳаётга татбиқ этиш, БПТлар ва депутатлик гуруҳлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, айниқса, Президент фармонлари, ҳукумат қарорлари мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш масалалари муҳокама этилди.
O‘zLiDeP Пискент туман Кенгаши аппарат раҳбари Зайнаб Маҳмудова эса ёшларимизга қаратилган партиявий лойиҳалар, уларнинг мақсад-вазифалари ҳақида тушунтириш берди.
Унинг айтишича, бу лойиҳаларда фаол иштирок этаётган ёшлар ўз ижтимоий-сиёсий билимларини янада бойитиш билан бир қаторда тадбиркорлик кўникмаларига ҳам эга бўлаётир.
Айтиш жоизки, Тошкент вилоятида партия сафларига ёшларни жалб этиш ишларига жиддий эътибор қаратилмоқда. Партия сафи ёш тадбиркорлар, фермерлар, сиёсий фаол ёшлар ҳисобига кенгайиб боряпти. Хусусан, вилоятда партия аъзолари сони 11,5 мингдан ошган бўлса, уларнинг қарийб 6 мингини ёшлар ташкил этади.
- Президентимиз Ислом Каримовнинг: “Бугун ёшларимиз қандай қадриятлар сари интилмоқда, қандай орзу-ният ва ўй-хаёллар билан яшамоқда – биз бунга асло лоқайд ва бефарқ қарамаслигимиз керак. Ота-она, устоз-мураббий, етакчи-раҳбар сифатида бу жараённи четдан туриб кузатишга ҳаққимиз йўқ”, деган сўзлари бугунги тадбиримизнинг қанчалик муҳим эканини кўрсатиб турибди, - дейди O‘zLiDeP Пискент туман кенгаши БПТлар билан ишлаш бўйича бош консультанти Гуларо Турғунбоева. – Шундан келиб чиқиб, биз ёшлар сиёсатида янада катта марраларни қўлга киритиш учун катта ҳаёт остонасида турган йигит-қизларимизнинг ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий билимларини ошириш, уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш каби йўналишлардаги ишларимизни тобора кучайтириб боришга интиляпмиз.
Давра суҳбати иштирокчилари демократик жамият қуришга бел боғлаган партиянинг жамиятдаги обрў-эътиборини, сайловчилар ўртасидаги фаоллигини янада оширишга қаратилган таклиф-мулоҳазаларини ҳам билдирди.
Шу билан бирга, тадбирда БПТлар фаолияти самарадорлигини кучайтиришга қаратилган чра-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.
O‘zLiDeP Тошкент вилоят КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме