02:15 19.06.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ВАТАНИМИЗНИНГ ОБРЎ-ЭЪТИБОРИНИ ЯНАДА ОШИРИШ ЙЎЛИДА МЕҲНАТ ҚИЛИШ – МУҚАДДАС БУРЧИМИЗ
O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши ҳузуридаги Сиёсий таълим маркази томонидан O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг 2013 йил 3 апрелдаги йиғилиши баённомаси ва 2013 йил 1 майдаги фармойиши ижросига бағишланган тадбир ташкил этилди.
– Бугунги тадбиримиздан мақсад Давлатимиз раҳбари Ислом Каримовнинг Халқ депутатлари Андижон ва Тошкент вилоятлари кенгашларининг навбатдаги ташқари сессиясидаги, шунингдек, “Замонавий уй-жой қурилиши-қишлоқ жойларини комплекс ривожлантириш ва қиёфасини ўзгартириш ҳамда аҳоли ҳаётининг сифатини яхшилаш омили” мавзуидаги халқаро конференциядаги маърузаларидан келиб чиқадиган вазифалар ижросини муҳокама этишдир, – дейди O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши раиси Н.Жуманиёзов. – Шу билан бирга, ўқув семинар тарзида ташкил этилган тадбирда жойлардаги депутатлик гуруҳлари, БПТлар раҳбарлари ва партия фаолларининг электорат билан ишлашдаги ролини ошириш бўйича тушунчалар берилди.
Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ислоҳотлар самарадорлиги ҳамда демократик тамойиллар барқарорлигини таъминлаш орқали фуқаролик жамияти қурилиши жадаллашиб бораётганини таъкидлаб, бу борада партия дастурий ғоя ва мақсадлари билан боғлиқ вазифаларга ҳам алоҳида тўхталди. Жумладан, тадбиркорликни, айниқса, оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий билимларини ошириш, уларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка йўналтириш каби мавзуларда фикр-мулоҳазалар билдирилди.
– O‘zLiDePнинг асосий дастурий мақсад ва вазифаларидан бири бу аниқ мақсад атрофида бирлашган сиёсий куч сифатида тадбиркорлар, фермерлар ва бизнесменларнинг янада эркин ва кенг фаолият юритиши учун янги имкониятлар яратиш, улар истиқболини ҳам назарий, ҳам амалий нуқтаи назардан асослаб бериш, жамиятнинг ушбу қатламини ҳимоя қилиш ва унинг эртанги кунини таъминлашдан иборатдир, – дейди Навоий вилоят Кенгаши ҳузуридаги Сиёсий таълим маркази раҳбари Х.Зайниддинов. – O‘zLiDeP Ўзбекистонда давлат ва жамият тизимини изчил ривожлантириш ва янгилашдаги таянч бўлиб, Ватан тараққиёти, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлар учун масъулиятни ўз зиммасига олди. Айнан мулкдорлар синфини бирлаштириш асосий мақсадларимиздандир. Айни пайтда партия Давлатимиз раҳбарининг юқорида тилга олинган маърузаларида белгиланган асосий тамойил ва устуворликларнинг изчиллик билан ҳаётга татбиқ этилишида ўзининг фракцияси ва барча бўғиндаги ташкилотлари билан фаол иштирок этиши лозим, деб ҳисоблайди.
Мунозараларга бой, кўтаринки руҳда ўтган тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олди.
Тадбирда партиянинг Навоий вилоят Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари Навоий вилоят кенгаши депутатлари, БПТлари раислари, тадбиркорлар, ҳамкор ташкилотлар вакиллари ҳамда талабалар иштирок этди.
Ж. Назарбоев,O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши ҳузуридаги
Сиёсий таълим маркази раҳбари ўринбосари
Обсудить новость на Форуме