22:00 21.01.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ВАТАНГА ХИЗМАТ ОЛИЙ САОДАТДИР
O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими ташаббуси билан Самарқанд сержантлар тайёрлаш мактабида “Ватанга хизмат олий саодатдир” мавзуида амалий учрашув ўтказилди.
Тадбир 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганининг 21 йиллигига бағишланди. Йиғилишда сўзга чиққан партия вилоят Кенгаши ҳузуридаги Сиёсий таълим маркази раҳбари Ж.Сайфиддинова Президентимиз Ислом Каримовнинг “Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида”ги фармойиши ижросини таъминлашда O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти” ҳам фаол иштирок этаётганини эътироф этди.
Унинг сўзларига кўра, O‘zLiDeP фаоллари иштирокида уюштирилаётган тадбирларда ёшларимизнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш, жойларда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Уларда юртимизда кечаётган туб ўзгаришлар, янги қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳияти, навқирон йигитларимизнинг жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги иштирокини кенгайтириш масалаларига кенг ўрин берилаётир. Шунингдек, тадбирларда мамлакатимизда ҳарбий соҳада амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, ҳарбий соҳада фаолият юритиб келаётган юртдошларимиз учун яратилаётган шарт-шароитлар, имкониятлар ҳақида гапириляпти.
O‘zLiDeP вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири С.Луқмонов эса Ватан ҳимоячилари кунини юқори савияда ўтказиш, талаба ва ўқувчиларда ватанпарварлик, бурчга садоқат, ҳушёрлик ва огоҳлик туйғуларини мустаҳкамлаш партия вакилларининг ҳам асосий ишига айланиши кераклигини билдирди.
“Зеро, O‘zLiDeP Дастурида партия давлатнинг миллий манфаатларини ҳимоя қилишга, унинг мамлакат хавфсизлиги, минтақада ва умуман жаҳонда барқарорлик, Ўзбекистоннинг халқаро муносабатлар ва жаҳон хўжалиги алоқалари тизимига жадал интеграциялашувини таъминлашга қаратилган ташқи сиёсатини амалга оширишга ҳар томонлама кўмак бериши алоҳида қайд этилган”, - деди С.Луқмонов.
Учрашувда Қуролли кучларни замонавий қурол-аслаҳа ва техника билан қайта таъминлашни давом эттириш, ҳарбий билим юртлари ва сержантлар мактабларида ҳарбий соҳа ривожидаги асосий тенденцияларни акс эттирадиган, принципиал жиҳатдан янги мутахассисликлар, хорижнинг замонавий тажрибаси, жаговар шакл ва услубларини ўргатиш давлатимиз диққат маркази экани таъкидланди.
Қизиқарли савол-жавоблар билан давом этган тадбир маданий-кўнгилочар чиқишларга уланиб кетди.
O‘zLiDeP Самарқанд вилояти КенгашиЁшлар билан ишлаш бўлими
Обсудить новость на Форуме