17:30 19.03.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ВАКОЛАТ ВА БУРЧ

 Халқ депутатлари Касби туман кенгашидаги O`zLiDeP депутатлари сайловчилар ишончини қозонмоқдалар «Сайидқул Карвон» фермер хўжалиги раҳбари Баҳодир Рашидов етакчилик қилаётган жамоа тасарруфида 55 гектар ер бўлиб, 33 гектар майдонда пахта, 12 гектарида ғалла етиштирилади. Ўтган йили 35 центнердан пахта, 40 центнердан ғалла ҳосили етиштирган O’zLiDeP фаолининг 10 гектарли боғида ҳам етти хил мевали дарахтлар ҳадемай ҳосилга киради. Фермер бугун мевани қуритиб қадоқлайдиган, шарбат тайёрлайдиган замонавий технологияларни келтириш ҳаракатида. Касбида депутат сифатида ҳам танилган.  Баҳодир Рашидов сайловчилар билан юзма-юз мулоқотларда асосий эътиборни тадбиркор ва ишбилармонларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги, иқтисодий-ҳуқуқий билимларини оширишга қаратаётгани алоҳида таъкидланаяпти. Депутат ташаббуси билан қишлоқ аҳолисига кўрсатилаётган маиший хизмат турлари ҳам кўпаймоқда. Ҳозирда бу ерда 6 та сартарошхона, 10 та тикувчилик цехи, гўзаллик салони, пойабзал таъмирлаш устахонаси ва бошқа сервис хизмати шохобчалари фаолият кўрсатмоқда. Уларда 100 дан ортиқ ёш меҳнат қилишаяпти. — Майманоқда 20 мингдан зиёд аҳоли яшайди, — дейди депутат. — Йил сайин қишлоғимиз обод бўлиб бораяпти. Тадбиркорлик ривожланиб,  янги иш ўринлари ташкил этилаётир. Айни пайтда эса оилавий бизнес, хусусан, оилавий корхоналарни йўлга қўйишга ҳаракат қилаяпмиз. Масалан, ҳамқишлоғимиз Сония Қўзиева ўз уйида эллик бош товуқ боқишни йўлга қўйганди. Эндиликда унинг қарамоғида 500 бошдан ортиқроқ парранда мавжуд. Сайёра Қиёмова эса тикувчилик цехини ташкил этди. Тадбиркор ташкил этган «Ўқув маркази»да ўн нафарга яқин қиз ҳам ишлаб, ҳам ҳунар ўрганаяпти. Севин Раҳмонов эса замонавий автомобилларга сервис хизмати кўрсатишни йўлга қўйгач, аҳоли учун яна бир қулайлик яратилди. Искандар Тўраевнинг ветеринария хизмати йўлга қўйилганлиги эса чорвадор оилаларга яқиндан ёрдам бераяпти. Яқинда O`zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш бўлими ва Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармаси билан бир гуруҳ ёш тадбиркорларга хорижга бориб, замонавий технологияларни сотиб олиш учун кўмаклашиш тўғрисида келишиб олдик. Чунки қишлоғимиздаги ҳар бир хонадонда мевали дарахт бор. Улардан олинган ҳосилни қайта ишлашни йўлга қўйсак, яна бир нечта иш ўрни яратилиб, оилаларимиз фаровонлиги янада ортади. Маълумки, ҳар қандай сайловчи ўзи овоз берган номзодидан, табиийки, амалий ишлар кутади. Бу нафақат ўзига, балки унинг номзодини тавсия этган партияга ҳам билдирилган катта ишонч ҳамдир. Баҳодир Рашидов халқ депутатлари Касби туман кенгаши депутати сифатида ана шу ишончни оқлаётган O’zLiDeP аъзоларидан биридир. Зиммасидаги масъулиятни сира ёддан чиқармайди. Бу унинг амалий ишларида ўз ифодасини топмоқда.Сайфулла ИКРОМОВ,«XXI asr» 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме