17:45 18.07.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Уммоннинг бир жилғаси Ўртачирчиқ туманида O’zLiDeP аъзолари бўлган 200 нафар тадбиркор аёлнинг ҳар бири бештадан янги иш ўрни яратишга киришди
Ўртачирчиқ Тошкент вилоятининг аҳолиси зич ҳудудларидан бўлиб, жами аҳолининг 60 фоизини ёшлар ташкил этади. Бу эса туманда бандлик масаласининг ниҳоятда долзарблигини кўрсатади. Айниқса, касб-ҳунар коллежларини битириб чиқаётган ёшлар 3 минг нафарни ташкил этаётганини инобатга олсак, ҳудудда янги иш ўринлари яратишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини англаб етамиз. Аммо ана шу ёшларнинг аксарияти ўз бизнесини йўлга қўйиш ҳамда тадбиркорлик билан шу қўлланишга интилаётганлари O’zLiDeP зиммасига алоҳида масъулият юклайди, албатта.— Тадбиркорларимиз мустақил ҳаётга қадам қўяётган ёшларгабиринчи устоз бўлишга интилаётганларидан мамнунман, — дейди партия туман кенгаши “Аёллар қаноти” раҳбари Муқаддас Кўсаева. — Гап шундаки, ўтган йили йирик тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликда касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини касбга йўналтириш бўйича дастур ишлаб чиққандик. Унда ёшларни имкон қадар ўз қишлоқи ва маҳалласида иш билан таъминлаш чора-тадбирлари белгиланганди. Бундан ташқари, партиямизнинг 450 нафарга яқин аъзоси бўлиб, уларнинг ярмидан ортиҚини аёллар ташкил этади. Энг муҳими, уларнинг 200 нафарга яқини ўз бизнесини йўлга қўйган опа-сингилларимиздир.— Корхонамиз ташкил этилганига кўп бўлгани йўқ. Аммо ҳозиргача 20 дан ортиқ иш ўрни яратдик, — дейди “Мал-Азиз-Нувориш” корхонаси раҳбари Дилфуза Холиқова. — O’zLeDeP туман кенгаши биз тадбиркорларга доимо кўмак бериб келмоқда. Ана шундан келиб чиқиб, мен ҳам бугун ёшларга амалий ёрдам беришни мақсад қилдим. Шунинг учун ҳам касб-ҳунар коллежларини тамомлаган 5 нафар ёшларни ишга қабул қилдим. Корхонамизда пишиқ ғишт ишлаб чиқарамиз. Яқин орада сервис хизматини ҳам ташкил этмоқчимиз. Ишлаб чиқарган маҳсулотимизни мижоз манзилигача етказиб беришгача бўлган қулайликлар яратаяпмиз.— Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун яратилаётган имкониятлардан фойдаланиб, аҳолига транспорт хизмати кўрсатувчи фирма ташкил этдим, — дейди Раъно Давронова. — Агар бундан 3-4 йил аввал бу ерда 10-15 киши ишлаган бўлса, бугун улар сони 400 нафардан ошди. Ҳар йили 15-20 тагача янги иш ўрни яратиб, асосан касб-ҳунар коллежлари, олий ўқув юртларини тамомлаган йигит-қизлар билан жамоани кенгайтираяпмиз. Жамиятимиз ташкил этилганда ишга қабул қилинган баъзи ёшларимиз бугунга келиб ўзлари мустақил фаолият юрита бошладилар. Корхонамиздан янги тадбиркорлар етишиб чиқаётгани, уларнинг кўпчилиги партиядошларимиз эканидан мамнунман.— Фаол аёлларимиз бугун нафақат ишлаб чиқарувчи, балки ўз фаолиятларини яқинда бошлаган ёки бошламоқчи бўлганларга иқтисодий, ҳуқуқий маслаҳатчи ҳам бўлмоқдалар, — дейди O’zLeDeP туман кенгаши раиси ўринбосари, халқ депутатлари туман кенгаши депутати Каромат Расулова. — Чунки лоқайд одам тадбиркор бўлолмайди. Буни маҳаллий кенгашлардаги аёл депутатларимиз фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин. Уларнинг саъй-ҳаракатлари билан туман сессияларига тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ масалалар дадил олиб чиқилаяпти. Масалан, айни пайтда Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдаги сессиясига банклардан кредит олишдаги айрим муаммолар хусусидаги масалани киритиш режалаштирилган. Чунки айрим тадбиркорларимиз ана шундай муаммоларга дуч келмоқдалар. Шу боис электоратимиз манфаатини ҳимоя этган ҳолда бу масалага ойдинлик киритмоқчимиз. Мақсадимиз — хусусий сектор вакилларига берилаётган амалий ёрдам самарасини оширишга кўмаклашиш.— Бугунги тадбиркор кечагидан анча билимли, ташаббускор ва ишбилармон, — дейди партия туман кенгаши “Аёллар қаноти” раҳбари М.Кўсаева. — Буни партиямиз аъзоси бўлган аёлларнинг 5 тадан янги иш ўрни яратиш борасидаги ташаббуслари ҳам кўрсатиб турибди. Масалан, “Наргиза” хусусий корхонаси раҳбари Ў.Ўроқова Мустақиллигимизнинг 20 йиллигига 20 та янги иш ўрни яратди. “Жамила Омонова” фермер хўжалиги раҳбари Ж.Омонова эса ўз ҳисобхонасини касб-ҳунар коллежини тамомлаган ёшларга ишониб топширди. Айни кунда туманимизнинг чекка “Ҳақиқат йўли” қишлоғидаги “Селвия Александра” кичик корхонасида мевалар қадоқланган ҳолда бозорга чиқарилаётган бўлса, “Туябўғиз” қишлоғида тикув, бўёқ ишлаб чиқариш цехи ишга туширилди. Натижада 20 нафардан ортиқ ёшлар иш жойига эга бўлдилар. Эътиборлиси, ана шундай хайрли ишларга асосан сафдошларимиз бошчилик қилмоқдалар. Агарда бу ташаббус мамлакат миқёсида амалга оширилса, қандай натижа беради? Бошқача айтганда, жилғалар бирлашса, катта уммон ҳосил бўлишига шубҳа йўқ. Бу эса истиқлол байрамига камтарона тўёнамиз бўлади.
Обсудить новость на Форуме