11:00 08.02.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Улкан жасорат намунаси
Президентимиз Ислом Каримовнинг Ватанимиз мустақиллигининг 20 йиллиги байрами арафасида нашр этилган “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” китоби мамлакатимизнинг сиёсий-ижтимоий, маданий-маънавий ҳаётида катта воқеа бўлди. Мазкур китобни халқимиз, айниқса, ёшлар катта қизиқиш ва эътибор билан ўрганмоқда.
Пойтахтимизда “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” китобининг ёшларда жасорат, фидойилик ва ижтимоий масъулият фазилатларини тарбиялашдаги аҳамиятига бағишлаб ташкил этилган анжуманда бу алоҳида таъкидланди. Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ва Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирок этди.
Ўзбекистон либерал-демократик партияси сиёсий кенгашии жроия қўмитаси раиси М.Тешабоев, Тошкент давлат педагогика университети ректори У.Иноятов ва бошқалар истиқлол йилларида Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда изчиллик билан амалга оширилаётган эркин ва фаровон ҳаёт, кучли фуқаролик жамияти барпо этиш борасидаги туб ислоҳотлар бугун юксак самаралар бераётганини алоҳида таъкидлади.
Халқимиз қўлгакиритаётган бундай улкан ютуқларга, бугунги озод, тинч ва осойишта кунларга ўз-ўзидан эришилгани йўқ, албатта. Мамлакатимизнинг тарихан қисқа даврда босиб ўтган ғоят мураккаб, айни вақтда шарафли тараққиёт йўли, бу йўлда қўлга киритилган, бугунги кунда дунё ҳамжамияти томонидан ҳақли равишда тан олинаётган ютуқ ва марраларимизга қандай асосда, қандай оғир синов ва машаққатлар эвазига эришилганини терананглашда давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” китоби ишончли манбава амалий қўлланмадир.
Шу боис мазкур китобнинг ёшлар ўртасида чуқур ўрганилиши бугунги тинч ва фаровон ҳаётимиз қадрини англаб етиш ҳамда мустақиллигимизни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга. Китобдаги ҳар бир ҳужжат, нутқ ва маъруза катта тарихий аҳамиятга эга. Уларни қайта-қайта ўқиган сари истиқлол халқимизга берилган оддий туҳфа эмас, балки катта қийинчилик билан, давлатимиз раҳбарининг улкан жасорати, халқимизнингсабр-қаноати туфайли эришилган тарихий ютуқ эканини идрок этади киши. Мазкур асар мазмун-моҳиятини ёшларга чуқурроқ ўргатиш уларни бугунги куннинг қадрига етишга, мустақилликни мустаҳкамлаш учун ҳисса қўшишга ундайди.
Анжуманда давлатимиз раҳбарининг китобида акс эттирилган ҳужжатлар моҳияти ва аҳамияти, тарихан қисқа даврда Ўзбекистон эришган муваффақиятлар, халқимиз ҳаётидаги янгилик ва ўзгаришлар, босиб ўтилган ғоят мураккаб мустақил тараққиёт йўлида қандай синов ва машаққатлар енгиб ўтилганлиги ҳақида талаба-ёшларга батафсил маълумотлар берилди.
Обсудить новость на Форуме
26 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |