14:31 30.05.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Учинчи секторга бирламчи эътибор
«Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришда хотин-қизларнинг ўрни» мавзуидаги ушбу тадбирда сиёсий партияларнинг нодавлат нотижорат ташқилотлар билан ҳамкорлигини янада кучайтириш, шунингдек, тарғибот-ташвиқот ишларини амалдаги қонунчилик талаблари асосида ташкил этиш ва ушбу жараёнларда бошланғич партия ташкилотларининг фаол иштирокини таъминлаш масалалари хусусида фикр юритилди. O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Мухлиса Акрамова семинарда сўзга чиқиб, партия жамият тараққиёти, ислоҳотлар тақдири учун масъулиятни ўз зиммасига олган етакчи сиёсий куч сифатида жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни кенгайтириш, бу борадаги қонунчилик асосларини янада такомиллаштириш борасида барча имкониятларни ишга солаётганини таъкидлади.
— Жамоатчиликнинг қонун ижодкорлиги соҳасидаги фаоллигини ошириш O`zLiDePнинг устувор мақсадларидан биридир, дея таъкидлади М.Акрамова. — Шундан келиб чиқиб, партия фракциясининг қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил билан боғлиқ фаолиятига тизимли равишда турли ННТлар вакиллари жалб қилинмоқда. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, «Маҳалла» жамғармаси, Ўзбекистон Фермер хўжаликлари уюшмаси ва бошқа фуқаролик институтлари билан мустаҳкам алоқа ўрнатилган. Айни кунда «Аёллар қаноти»нинг жойларда Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда ўтказаётган «Тадбиркорлик тамойиллари ва ишбилармонлик имкониятлари» лойиҳасини ҳам ўзаро ҳамкорликнинг ижобий натижаларидан бири, деб баҳолаш мумкин.
Таъкидлаш жоизки, Концепцияда илгари сурилган «Ўзбекистон Республикаси жамоатчилик назорати тўғрисида», «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги қонун лойиҳалари ҳам турли қатлам кишиларининг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, нодавлат ташкилотларнинг давлат идоралари билан ўзаро муносабатларини ойдинлаштириш, бу борадаги ташкилий-ҳуқуқий жараёнларни янада такомиллаштириш билан бирга жойларда ННТлар фаолиятининг сифат ва самарадорлигини оширишга хизмат қилиши шак-шубҳасиз.
— Фаолликни янада ошириш учун вилоят Хотин-қизлар қўмитаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят бўлими ҳамда «Истиқболли авлод» ННТ билан яқин алоқа ўрнатдик, — дейди тадбир иштирокчиларидан бири, Сурхондарё вилоят «Аёлларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш» нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбари Нилуфар Худойбердиева. — Айниқса, «Истиқболли авлод» нодавлат нотижорат ташкилоти билан ҳамкорликда одам савдоси, гиёҳвандлик ва бошқа салбий иллатларга қарши тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтирганимиз ўз самарасини бермоқда. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йилида йўлга қуйилган «Бизнесни қандай бошлаш керак?» мавзуидаги семинар-тренинг машғулотлари ҳам опа-сингилларимизга маъқул келиб, уларни янги изланишларга ундаётир.
Шунингдек, тадбирда Мингйиллик тараққиёт дастурининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланган аёллар ва эркаклар тенгҳуқуқлигини қўллаб-қувватлаш, БМТнинг Хотин-қизларга нисбатан камситилишининг барча турларига барҳам бериш тўғрисидаги O`zLiDeP тараққиёт Конвенцияси ҳамда уни амалга ошириш бўйича қабул килинган Миллий ҳаракат режасидан сиёсий партияларга бирлашган хотин-қизларнинг хабардорлигини янада ошириш масалаларига алоҳида эътибор каратилди.
Тадбирда O`zLiDePнинг вилоят кенгашларидаги «Аёллар қаноти» раҳбарлари ҳамда партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрнини ошириш бўлими вакиллари ҳам иштирок этдилар.
Обсудить новость на Форуме
23 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |