20:15 08.01.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Учинчи сектор билан ҳамкорлик кучайтирилиши керак
O`zLiDeP Бухоро вилоят кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари Дилбар Аҳмедованинг фикрича, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш O`zLiDeP дастурий ғояларининг муҳим йўналишларидан бўлиб, кейинги йилларда ушбу масалага алоҳида эътибор қаратилаётир.
— Вилоятимиздаги 9 мингга яқин партия аъзосининг 4040 нафари аёллар бўлиб, уларнинг 70 фоизи бевосита тадбиркорлик билан шуғулланади, — дейди Д.Аҳмедова. — Биз 2011 йилда ҳам хотин-қизлар иқтидори ва салоҳиятини аниқ мақсадларга йўналтиришга, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилдик.
Хусусан, Президентимизнинг “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси»да белгилаб берилган устувор йўналишлар жамият ҳаётини демократлаштириш ҳамда либераллаштириш, хотин-қизларнинг ушбу жараёндаги иштирокини янада кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этаяпти. Зеро, Концепцияда белгилаб берилган вазифалар юртимизда тадбиркорликни ривожлантириш, инвестицион муҳитни янада мўътадиллаштириш, сармоядорлар учун эса қулай шарт-шароит яратишга қаратилгани билан ҳам O`zLiDeP мақсадларига тўла ҳамоҳангдир.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, вилоятда ўз фаолиятини бошламоқчи бўлган тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлашга бирламчи вазифа, деб қарадик. Жорий йилда бир қатор бизнес лойиҳаларнинг тақдимотлари ўтказилиб, банк, солиқ муассасалари, адлия идоралари мутасаддилари билан учрашув ва мулоқотлар ташкил этилди. «Аёллар қаноти» саъй-ҳаракати билан жойларда тарғибот-ташвиқот ишлари кучайтирилди. Айниқса, Бухоро, Когон шаҳарлари, Жондор, Вобкент, Шофиркон ва Пешку туманларида ўтказилган ”Эзгулик — инсон зийнати”, “Соғлом аёл — соғлом оила — соғлом жамият”, “Маҳаллани оилавий бизнес марказига айлантиришда “Аёллар қаноти”нинг роли ва иштироки“ мавзулардаги давра суҳбатлари O`zLiDePнинг дастурий ғояларига ҳамоҳанглиги билан алоҳида аҳамиятга эгадир.
Ҳақиқатан ҳам Бухорода 2011 йилда оилаларда соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, миллий қадриятларни эъзозлаш, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш учун барча имкониятлар ишга солинди. Айниқса, хотин-қизларни O`zLiDeP Сайловолди платформаси, шунингдек, Президент Концепциясида белгилаб берилган ҳаётбахш вазифаларни бажаришга сафарбар этишга эътибор кучайди. Ушбу саъй-ҳаракатларнинг амалий натижаси ўлароқ, эндиликда аёллар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида дадил, эмин-эркин ҳаракат қиладиган бўлдилар. Тижорат банклари томонидан ажратилаётган кредит маблағлари улар фаолиятини янада кенгайтиришда мустаҳкам замин бўлиб хизмат қилмоқда.
Шу ўринда “Аёллар қаноти”нинг O`zLiDeP Сиёсий таълим маркази ва нодавлат нотижорат ташкилотлар билан яқин ҳамкорлиги турли семинар-тренинглар давомида яққолроқ кўзга ташланаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Бухоро шаҳридаги “Ойдин нури“, “Мадад” оилани ижтимоий ҳимоя қилиш марказлари, вилоят “Тадбиркорлар” уюшмаси, Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ва бошқа бир қатор нодавлат нотижорат ташкилотлар партия вилоят кенгаши қошидаги «Аёллар қаноти“ билан ҳамкорликда фаолият олиб бориб, ушбу йўналишда сезиларли ютуқлар қўлга киритилаяпти. Вилоятнинг Ғиждувон, Вобкент туманлари, Бухоро ва Когон шаҳарларида ўтказилган давра суҳбатлари чоғида ҳам ННТларнинг “Аёллар қаноти” тузилмаси билан аниқ режа-тадбирлари белгилаб олинди.
Кейинги пайтда халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиялари кун тартибига киритилган ўнга яқин долзарб масалалар ҳам асосан аёл депутатлар ташаббуси билан атрофлича кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди. Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлаш, банк пластик карточкаларидан фойдаланишни яхшилаш, фермерлар олдида турган муаммоларни ҳал этишга оид таклифлар ана шулар жумласидандир.
Бир сўз билан айтганда, ислоҳотларнинг ҳозирги босқичи депутат аёллардан алоҳида фаолликни талаб этмоқда.
Бунинг учун, аввало, уларнинг ўзлари сиёсий ва маънавий жиҳатдан етук бўлишлари, ҳар соҳада намуна ва ташаббус кўрсатишлари лозим. Зеро, уларнинг тўлақонли фаолият олиб боришлари учун жойларда қулай шарт-шароит яратиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун барча имкониятлардан фойдаланиш, партия ғояларини омма онгига чуқур сингдириш йўлида қатъият билан иш олиб бориш муҳим дастурий вазифамиздир.
Обсудить новость на Форуме
25 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |