05:15 24.09.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

УЗУМЧИЛИК ВА БОҒДОРЧИЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМАСИ

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши Ургут тумани Фермерлар кенгашида “Ўзбекистонда боғдорчилик ва узумчиликни ривожлантириш истиқболлари” мавзуида  амалий семинар ўтказди. 
Кичик бизнес вакилларининг қонуний ҳақ-ҳуқуқларини тушунтириш, ҳимоя қилиш ва муаммолари ечимини топиш каби масалалар тадбирнинг асосий мавзуси бўлди. 
- O‘zLiDeP Дастурида партия давлатнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга ошириладиган ислоҳотларини, фермер ва деҳқон хўжаликларининг ривожлантирилишини қўллаб-қувватлаши ва бу ислоҳотларни амалга оширишда фаол иштирок этиши белгиланган, – деди партия вилоят Кенгаши бўлим мудири М.Чўлиева. – Шунингдек, партиямиз қишлоқ хўжалигидаги муаммоларни ҳал этмасдан туриб, иқтисодий ислоҳотларни муваффақиятли давом эттириб бўлмайди, деб ҳисоблайди. Шу ниятда биз O‘zLiDePнинг бу позициясининг мазмун-моҳиятини кенг оммага етказишга катта эътибор қаратганмиз. Бу эса аҳолининг O‘zLiDeP фаолиятига қизиқишини оширмоқда.  

Семинарда маъруза қилган туман Фермерлар кенгаши раиси Бекзод Тугалов қишлоқ хўжалигида иқтисодий муносабатлар тизимини ўзгартириш аграр ислоҳотлар амалга оширилишининг устувор йўналиши эканини қайд этди. 

Унинг сўзларига кўра, ердан фойдаланиш тизимини ўзгартириш ва такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш муҳим вазифалар сирасига киради. Деҳқон ва фермерларнинг ўз меҳнати натижаларига бўлган қизиқишини кучайтириш мақсадида улар учун зарур моддий-техникавий шароит яратиш ва иқтисодий манфаатдорлигини ошириш масаласи ҳам долзарбдир. 

“Қишлоқларда янги иш ўринларини яратиш, аввало, ёшларни иш билан таъминлаш ниҳоятда кечиктириб бўлмайдиган вазифа ҳисобланади. Бу масала ечимининг асосий йўналишларидан бири тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш,  илғор технологиялар жалб қилинишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдир. Қолаверса, хотин-қизларни фермерлик, боғдорчилик, узумчилик соҳасига кенг жалб этишимиз керак”, – деди Б.Тугалов. 

Семинарда соҳа мутахассислари ҳам иштирок этиб, узумчилик ва боғдорчилик истиқболлари, мавжуд муаммоларни бартараф этиш йўллари тўғрисида ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди. 
O‘zLiDeP Самарқанд вилоят КенгашиМатбуот хизмати 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме