13:15 07.05.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

УСТУВОР ВАЗИФАЛАРНИ БАЖАРИШ ЯНАДА ФАОЛЛИКНИ ТАЛАБ ЭТАДИ

 O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши ҳузуридаги Сиёсий таълим маркази томонидан “Партия қурилиши йўналишидаги навбатдаги долзарб вазифалар” мавзуида амалий семинар ўтказилди.   Семинарда эришилган ютуқ ва камчиликлар таҳлил қилинар экан, партия вилоят ва туман кенгашлари фаолиятини бугунги кун талабларидан келиб чиқиб янада фаоллаштириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда амалий таклифлар ва ташаббуслар билан иштирок этиш зарурлиги таъкидланди.  – Электорат вакилларини ўйлантираётган муаммоларни ҳал этишда ишга солинмаётган имкониятлар ҳам мавжуд, – деди тадбирда сўзга чиққан O‘zLiDeP вилоят Кенгаши аппарат раҳбари А.Рўзиев. – Биз бу имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш учун ишларимизни ҳозирданоқ жонлантиришимиз керак.   Партиянинг дастурий кўрсатмаларини ишлаб чиқиш ва чуқурлаштириш масалалари сектори мудири Ш.Раззаков эса Президентимизнинг “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси” фуқаролик жамияти институтлари ва уларнинг жамиятни демократлаштиришдаги ўрни, шунингдек, ҳар бир фуқаронинг жамиятдаги позицияни белгилаб берганини алоҳида қайд этди.  “Устувор вазифаларимизни амалга оширишда, энг аввало, ҳудудий тузилмалар, депутатлик гуруҳлари аъзолари бугунги кун талабларига тайёр бўлиши лозим. Бу вазифалар улардан ташаббускор, фаол, жонкуяр бўлишни, партиянинг янгича фикрлайдиган кадрларини тарбиялашга алоҳида эътибор қаратишни талаб этади”, – деди Ш.Раззаков.  Сиёсий таълим маркази Г.Амирова партия қурилиши, партия сиёсати, депутатнинг партиявий вазифалари каби масалаларда семинар иштирокчиларига батафсил тушунчалар берилганини билдирди.  Унинг сўзларига кўра, асл маънодаги кўппартиявийлик сиёсий кучларнинг шафқатсиз курашини, бир-бирини аёвсиз қоралашини, яъни партияларнинг мутлақ зидлик ҳолатини англатмайди, балки миллий манфаатлар устуворлиги, давлат сарҳадлари дахлсизлиги, халқнинг тинчлиги ва фаровонлиги ғояларига таянадиган сиёсий ҳаётнинг ранг-баранглигини ифода этади.  “Шундай экан биз бу борада масъулиятни ҳис қилган ҳолда мана шундай амалий вазифаларни бажаришдан тўхтамаслигимиз лозим”, – деди Г.Амирова.  Семинарда партиянинг аёллар ва ёшларга оид фаолиятининг асосий йўналишлари хусусида ҳам сўз борди. Ёшларга оид давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш, фуқаролик жамиятини шакллантиришда фаол ёшларни тарбиялаш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ташаббус ва интилишларини қўллаб-қувватлаш бугунги куннинг долзарб мавзуларидан экани қайд этилди.  Тадбирда туман кенгашларида консалтинг марказлари очиш, чекка қишлоқларда ҳам амалий семинарлар ташкил этиш, “Аёллар қаноти” ва “Ёшлар қаноти” иш фаолиятига доир ўқув қўлланма яратиш, партия веб-сайтида электрон кутубхоналар ташкил этиш, партия тадбирларини онлайн  тизимда ўтказиш каби таклифлар билдирилди.  Амалий семинарда O‘zLiDeP туман (шаҳар) кенгашлари  раисларининг биринчи ўринбосарлари - аппарат раҳбарлари, бошланғич партия ташкилотлари билан ишлаш бўйича бош консультантлари ҳамда Халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) кенгашлари депутатлик гуруҳлари аъзолари иштирок этди.
O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят КенгашиМатбуот хизмати 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме