05:30 25.12.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
УСТУВОР ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ
Ҳар бир cиёсий партияни, бошланғич партия ташкилотларисиз тассаввур қилиш қийин. Бугунги кун талабларидан келиб чиқиб, БПТнинг ташаббускорлиги ва ишчанлигини, партиянинг тактик вазифаларига мувофиқ иш фаолияти шакллари ва усулларини тезкор ўзгартириш ҳамда аҳолининг долзарб, кундалик муаммоларини ҳал этишда амалий чораларни кўришга доир қобилиятини тубдан ошириш лозим. Шу боис, 2012 йил 19 декабрь куни O’zLiDeP Тошкент шаҳар Миробод туман Кенгаши ташаббуси билан “Президент Ислом Каримовнинг “Инсон манфаати, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ҳаётимизнинг янада эркин ва обод бўлишига эришиш – бизнинг бош мақсадимиздир” номли маърузасидан келиб чиқадиган устувор вазифалар”га бағишланган Миробод туманида фаолият юритаётган Бошланғич партия ташкилотлари раислари ва партия фаоллари иштирокида кенгайтирилган давра суҳбати ташкил этилди. Шунингдек тадбирда, O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Ижроия қўмита аъзолари, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари ва партия фаоллари иштирок этди. O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси М. Тешабоев ўз маърузасида таъкидлаганидек, мустақиллик йилларида демократик ҳуқуқий давлатни барпо этиш, фуқаролик жамиятини шакллантириш, ислоҳотларни амалга ошириш борасида эришилган барча ютуқлар асосида Конституцияда белгиланган ҳуқуқ ва асосий тамойиллар мужассам. Ислоҳот қилиш ва демократлаштириш жараёнлари муқаррар тус олди, одамларнинг сиёсий ва фуқаролик фаоллиги ошмоқда, мамлакатимизда яшовчи инсонлар онги ва дунёқараши тубдан ўзгармоқда, амалга оширилаётган чуқур ўзгаришларга дахлдорлик ҳисси кучаймоқда, фуқаролик бурчи, ўз тақдирини Ватани тақдиридан ажралмас деб билиш заруратини англамоқда.
Тадбир иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимиз Конституцияси 20 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишдаги маърузасининг мазмун-моҳияти билан танишдилар. Миробод туманидаги бошланғич партия ташкилотлари фаолияти, Президентимиз маърузаларидан келиб чиқадиган партия БПТлари олдида турган навбатдаги вазифалар муҳокама қилинди шунингдек, ушбу маърузада белгилаб берилган асосий устувор вазифалар асосида 2013 йил – “Обод турмуш йили”да амалга оширилиши лозим бўлган навбатдаги амалий вазифалари ва уларни амалга ошириш усуллари белгилаб олинди.
Энг асосийси, давра суҳбатида O’zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгашида фаолият юритаётган бошланғич партия ташкилотлари томонидан 2013 йил – “Обод турмуш йили” Давлат дастурига шакллантирилган таклифлар атрофлича таҳлил этилди. Саралаб олинган таклифлар ўз навбатида O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида ташкил этилган “2013 йил – “Обод турмуш йили” Давлат дастурига O’zLiDePнинг аниқ мақсадли таклифларини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳига тақдим этилди. Бундан ташқари, давра суҳбатида Миробод туман Кенгаши ҳамда бошланғич партия ташкилоти фаолияти томонидан 2012 йилда амалга оширилган ишлар кўриб чиқилди ва шундан келиб чиқиб, мамлакат тараққиёти ривожининг янги босқичида бошланғич партия ташкилотлари, партия фаоллари олдида турган навбатдаги устувор вазифалар аниқлаб олинди. Шунингдек, 2013 йил – “Обод турмуш йили”да партиянинг асосий йўналишлари бўйича амалга ошириладиган ишлар асосан Президентимизнинг маърузасида белгилаб берилган устувор вазифалар асосида давом эттирилиши таъкидлаб ўтилди.Мазкур белгилаб олинган вазифаларда 2013 йил – “Обод турмуш йили” Давлат дастурига O’zLiDePнинг аниқ мақсадли таклифларини ишлаб чиқиш, партиянинг аёллар қаноти фаолиятини янада жонлантириш, аёллар билан қўйилаётган вазифалардан келиб чиққан ҳолда янгича ёндашувлар асосида иш ташкил этиш, аёллар ва ёшларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш, Президент маърузасида белгиланган асосий йўналишларга ҳамоҳанг тарзда янги партиявий лойиҳалар ишлаб чиқиш каби масалалар ўз аксини топди.Партия фаолларининг фикрича, бугунги кун ислоҳотлари O’zLiDePни мамлакатдаги ички сиёсий жараёнларнинг янада кучли ва аҳамиятли иштирокчиси бўлиш, ўз электоратининг манфаатларини қонуний равишда ҳимоя қилиш, мамлакатимизда мулкдорлар қатламини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга ундамоқда. Тадбирда таъкидланганидек, партия раҳбариятининг бошланғич партия ташкилоти фаолиятини таҳлил қилиш, ўрганиш ва аниқ вазифаларни белгилаш борасида олиб бораётган ишлари БПТлар фаолиятини янада мустаҳкамалшга хизмат қилмоқда. Шунингдек, давра суҳбатида туман Кенгаши ва БПТлар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган аниқ вазифалар ҳам белгилаб берилди. Жумладан, Президентимиз томонидан жорий йилда устувор вазифалардан бири этиб белгиланган коллеж битирувчиларини иш билан таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратиш, O’zLiDePнинг бошланғич партия ташкилотларидаги ишчан раҳбарларини қўллаб-қувватлаш, аниқ партия ёндашуви ва инновацион ғояларга эга, партия фаолиятини янада ривожлантиришга жиддий туртки бера оладиган партия фаолларини излаш ва илгари суриш каби аниқ вазифалар белгилаб олинди. Тадбир давомида БПТларнинг партиядан сайланган маҳаллий Кенгаш депутатлар билан ҳамкорликда электорат вакилларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва кундалик муаммоларини ечиш билан боғлиқ ташкилий-партиявий ишлар бўйича фаолиятни янада кучайтириш, бошланғич партия ташкилотларининг фаол раҳбарларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни рағбатлантириш чораларини ишлаб чиқиш каби таклифлар билдирилди. Шунингдек, тадбир якунига кўра Миробод туманида фаолият юритаётган барча бошланғич партия ташкилотларига янги шаклдаги O’zLiDePнинг махсус рўйхатга олинганлик гувоҳномалари топширилди.
O’zLiDeP Матбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме