18:30 28.12.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
УСТУВОР МАҚСАДЛАРГА - АНИҚ РЕЖАЛАР БИЛАН
Ўзбекистонимизнинг мустақил тараққиёти ва ёруғ келажаги сиёсий партиялар депутатларининг изчил фаолиятига ҳам кўп жиҳатдан боғлиқ. Улар зиммасидаги масъулият бундай тарихий даврда бир неча бараварга ошади. Мавжуд муаммоларни ўз вақтида ечиш билангина устувор вазифалар ижросини ҳал этса бўлади.
O‘zLiDePнинг Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари фаолиятини жонлантириш, партиянинг барча бўғинлардаги ижро этувчи тузилмаларнинг ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий тараққиётига доир амалий таклифларни ҳал этишга таъсирини ошириш, ҳар бир депутат фаолиятини таҳлил этиш ва хулосалар тайёрлаш борасида сезиларли ишларни амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, депутатлик гуруҳлари раҳбарларининг ахборотларини тинглаш йўлга қўйилган.
Хусусан, яқинда O‘zLiDePнинг Халқ депутатлари Бухоро туман кенгашидаги депутатлик гуруҳи йиғилишида ушбу гуруҳ раҳбари, Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Ўлмас Раҳматовнинг гуруҳ аъзолари томонидан жорий йил давомида ўз сайлов округларида амалга оширган ишлари бўйича ахбороти тингланди. Унда партиямиз ислоҳотларнинг янги босқичида ҳам мамлакатдаги сиёсий жараёнларга ўз таъсирини сақлаб қолиши, жамиятдаги ижтимоий-сиёсий фаолликни оширишида депутатларнинг ҳам муносиб ҳиссаси бўлиши лозимлиги эътироф этилди. Ҳозирги даврнинг юксак талабларига мос тарзда иш ташкил қилиш, одамлар дилига йўл топиб, дардларини эшитиб, бошини қовуштириб, уларнинг мушкулини ҳал қилиш йўлида аниқ мақсад сари интилиш O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи ҳар бир аъзоси учун чексиз шараф, имконият ва улкан масъулият экани таъкидланди.
Вилоятда маҳаллий кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари фаолиятини баҳолашда бундай тингловларнинг йўлга қўйилгани уларни ўз ишига танқидий баҳо бериб, янада олға интилишлари учун замин яратмоқда.
Умида РУСТАМОВА,O‘zLiDeP Бухоро вилояти КенгашинингДепутатлар билан ишлаш сектори мудири
Обсудить новость на Форуме