17:45 03.09.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
УНИВЕРСИТЕТДА БАЙРАМ ТАДБИРИ
Андижон давлат университетида O‘zLiDePнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, партия фаоллари – тадбиркорлар, фермерлар ва маҳалла аҳли иштирокида “Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!” шиори остида тадбир ташкил этилди.Унда мамлакатимиз иқтисодиётининг юқори суръатлар билан ривожланиши, аҳоли фаровонлигини ошириш, жамият барқарорлиги ва хавфсизлигини таъминлашнинг пойдеворига айланган фермерлик ҳаракати, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни рағбатлантиришга оид қарорларининг тарихий аҳамияти ҳақида алоҳида айтиб ўтилди.Сўзга чиққанлар мустақиллик йилларида мулк таркибида туб ўзгаришлар рўй бергани, кўп укладли иқтисодиёт амалда шакллангани ва бунда хусусий мулк устивор ўрин эгаллагани O‘zLiDeP учун ниҳоятда муҳим эканини қайд этди. Зеро, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермерлик нафақат мамлакатимиз иқтисодиётида белгиловчи ўрин эгаллади, балки бозорни зарур товарлар ва хизматлар билан тўлдириш, аҳоли даромадлари ҳамда турмуш даражаси ўсишининг асосий манбаига, аҳоли бандлиги ошишининг энг муҳим омилига айланди.- Энг улуғ байрамимиз ҳақида сўз борар экан, аввало, ўтган давр мобайнида босиб ўтган йўлимизни, амалга оширган ишларимизни холисона сарҳисоб қилиб, бугунги ютуқ ва марраларга қандай оғир ва машаққатли меҳнат эвазига эришганимизни яна ва яна бир бор кўз ўнгимиздан ўтказишимиз лозим, - деди халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Тоҳир Толипов. – Шундагина ёшларимиз мустақиллик қанчалик буюк неъмат эканини янада чуқурроқ англаб етади. Тадбирда партия фаоллари, энг муҳими, партия электорати – ишбилармон кишилар, ўрта синф мулкдорлар вакиллари томонидан мамлакатимиз раҳбариятининг демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш борасидаги ташаббусларини тўлиқ қўллаб-қувватлаш лозимлиги яна бир бор таъкидланди.
Отабек УМАРОВ,Вилоят кенгаши матбуот хизмати ходими
Обсудить новость на Форуме