14:01 18.03.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
УЛКАН ТАЖРИБА АСҚОТАДИ ёки Наманганда O‘zLiDePга бўлган ишончнинг тобора ортиб бораётгани хусусида
“Кўппартияли тизимни мустаҳкамлаш ва партиялараро рақобатни кучайтириш – биз кўзлаган демократик давлат барпо этишнинг энг муҳим шартларидан бирига айланиши даркор”.
Президентимиз Конституция қабул қилинганининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида ана шундай деб таъкидлаган эди.
O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши давлатимиз раҳбарининг ушбу даъватига амал қилган ҳолда ижтимоий-сиёсий жараёнларда, жумладан, ҳудудий дастурлар ижросини таъминлаш, электорат вакиллари бўлган тадбиркорлар, ишбилармонлар ва фермерларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда фаол иштирок этиш учун барча чораларни кўрмоқда.
Айниқса, бошланғич партия ташкилотлари сони ва сифатини яхшилаш, улар фаолиятини такомиллаштириш бўйича жойларда ўтказилаётган учрашувлар, давра суҳбатлари ижобий самара бераётир. “Диплом билан бизнесга”, “Ишбилармон талаба”, “Парламентда менинг ўрним”, “Мулкдор оила” каби лойиҳаларнинг мақсад ва вазифаларини тарғиб этиш, уларга ёшларни, хотин-қизларни кенг жалб этиш, шунингдек, маҳаллий кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳлари фаолиятини янада кучайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар шулар жумласидандир.
- 2013 йилда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашидаги депутатлик гуруҳларимиз томонидан 55 та масала муҳокама этилди ва уларда 29 нафар мансабдор шахснинг ҳисоботлари эшитилди, - дейди партия вилоят кенгаши депутатлик бирлашмалари билан ишлаш сектори мудири Орифжон Маҳмудов. - Шундан 7 та масала халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари сессиялари кун тартибига киритилди ва махсус қарорлар қабул қилинди.
Вилоятда O‘zLiDePга ишонч тобора ортаётганини маҳаллий кенгашлардаги бўш депутатлик ўринларига бўлаётган сайловлар ҳам кўрсатиб турибди.
- 2013 йилда халқ депутатлари маҳаллий кенгашларда бўшаб қолган 22 та ўриндан 13 тасини ёки 59 фоизини O‘zLiDePдан кўрсатилган номзодлар эгаллади, - дейди партия вилоят кенгаши аппарати раҳбари Носиржон Абдуллаев. – Уларнинг 17 нафари халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари, 5 нафари халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати бўлди.
O‘zLiDePнинг наманганлик фаоллари ўтган йилларда тўпланган бу улкан тажриба жорий йилда бўлиб ўтадиган сайловларда асқотишини таъкидламоқда.
Комилжон ФАЙЗИЕВ,O‘zLiDeP Наманган вилоят КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме