15:45 07.12.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

УЛКАН ҚАНОТ БЎЛИШИ ТАЙИН

Келажак бугуннинг орзусидан бошланади. Яъни, орзу келажакнинг куртаги.  Ана шу орзу инсониятни келажакка етаклайди. Орзу воқеликдан олдин юриб, одамни ҳаракатга келтириб туради. Демоқчи бўлганимиз, O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан ташкил этилган Ёш олимлар ва тадқиқотчилар Республика илмий-амалий анжумани ҳаёт остонасида илк қадамларини қўяётган ёш олимларга ҳақиқий маънода таянч бўла олди. Ушбу тадбир ўз соҳасининг етук мутахасcислари бўлган ёшлар фаолиятини янада такомиллаштириб, сиёсий соҳага кенг жалб этиш, илмий изланишларини асослаб беришга ўргатиш, уларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш ҳамда жамият ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги иштирокини фаоллаштиришга қаратилгани билан янада аҳамиятли бўлди. Айтиб ўтиш ўринлики, ёшларга қаратилаётган бу каби эътибор O`zLiDePнинг Дастури ва Сайловолди Дастурида ҳам ажойиб тарзда белгилаб қўйилган. Педагог сифатида буни кўп бора кузатганман. Муҳими, иштирокчиларда мустақил фикрлаш кучли бўлди. O`zLiDeP эса доимо ана шундай иқтидорли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга интилади. Бунга тадбир давомида яна бир карра амин бўлдим. И.Песталоцци ўз даврида “Менинг ўқувчиларим янгиликларни мендан ўрганмайди, балки, ўзлари ушбу янгиликларни кашф этадилар. Менинг асосий вазифам – янгиликларни очилишига ҳамда ўқувчиларнинг шахсий фикрлаш қобилиятларини ривожлантиришга ёрдам беришдир.” – деб ёзган эди. Шундай экан O`zLiDeP томонидан ташкил этилган мазкур тадбир ҳам ёшларга иқтидорларини намоён қилиш учун катта имконият бўлди. Барча ёшлар қатори мен ҳам "Давлат ва жамият бошқарувини демократлаштириш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш соҳаси” йўналишида “Ўзбекистонда давлат ва жамият қурилиши соҳасидаги ислоҳотлар – тизимлилик, изчиллик ва ўзаро боғлиқлик” мавзуидаги илмий ишим билан иштирок этиб мазкур йўналиш бўйича 2-ўринга муносиб кўрилдим. Яна шуни ҳам айтишим мумкинки, фаолият аниқ бўлгандан кейин уни ривожлантириш учун воситалар, шарт-шароитлар, қизиқишлар юзага келади. Ҳар қандай фаолият натижаси эришилган самарага қараб баҳоланади. Айниқса, бамаслаҳат қилинган иш ҳар доим яхши самара беради. Зеро, турли фикрлар ҳар хил ёндошувлар якуний хулосанинг пишиқ, пухта ва ҳаётий чиқишини таъминлайди. Энг муҳими, O`zLiDePнинг олиб бораётган фаолияти ёшларни қобилиятини  аниқлаш ва дунёқарашини шакллантиришда беқиёс аҳамиятга эга бўлмоқда десак, муболаға бўлмайди.  

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме