22:15 12.07.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

УЙ БЕКАСИНИНГ БЕМИННАТ ДАРОМАДИ

 Маълумки, азалдан халқимиз ҳунармандчиликнинг кўплаб турлари билан шуғулланиб келган. Халқ ижодиётининг ушбу тури асосан касаначилик асосида ривож топган. Бу тадбир жойларда нафис буюмлар тайёрлаш билан биргаликда маҳаллаларда бандлик даражасини оширишга, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтиришга ҳам хизмат қилиб келмоқда. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози давом этаётган бир пайтда мамлакатимизда бандлик муаммосини ҳал этиш учун кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилаётгани диққатга молиқдир. Зеро, Президентимизнинг "Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этиш йўллари ва чоралари" асарида таъкидланганидек: "Бугунги босқичда касаначилик соҳаси бандлик ва оила бюджети даромадаларини оширишнинг қўшимча манбаига айланиб бораётганини ҳеч ким инкор этолмайди".Дарҳақиқат, касаначилик хотин-қизларни, ёрдамга муҳтож ногиронлар ва меҳнат қобилияти чекланган шахсларни ишлаб чиқаришга жалб этиш учун муҳим аҳамият касб этмоқда. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати -  Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими ўз фаолиятида аёлларни касаначиликка жалб этиш борасида кўплаб ишларни амалга оширишда ёрдам бермоқда.Маълумки, O’zLiDeP "Аёллар қаноти" ташаббуси билан, Давлатимиз раҳбарининг 2006 йил 5 январдаги "Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосида ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасидаги кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида тадбирлар, ўқув-семинарлари, давра суҳбатлари, очиқ мулоқот ва учрашувлар ташкил этилди. Тадбирлар асрлар давомида ривожланиб келаётган халқ амалий санъати ва бадиий ҳунармандчилик анъаналарини сақлаб қолиш ҳамда янада ривожлантириш, шунингдек, соҳада фаолият юритаётган нодавлат-нотижорат ташкилотларнинг давлат органлари билан ижтимоий шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш каби мақсадларга йўналтирилганлиги билан ажралиб туради. Айтиш жоизки, маданий меросимизнинг муҳим бўлаги ҳисобланган дўппидўзлик, зардўзлик, каштадўзлик, кулолчилик, косибчилик кабилар бугунги кунда юртимизда янада ривожланиб, сайқал топиб бораётир. Уй-рўзғор ташвишларидан, хусусан бола тарбиясидан ажралмаган ҳолда хотин-қизларни хусусий тадбиркорлик ва касаначилик фаолиятини бошлашлари учун ўзларини қизиқтирган соҳалари бўйича тадбиркорликни ривожлантиришда, айниқса кредитлар олишда яқиндан ёрдам бериб келинмоқда. Бундан ташқари имконияти мавжуд бўлгани ҳолда, тадбиркорлик ишини бошлашга қийналаётганлар учун ҳуқуқий маслаҳат ва амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда. Бунда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Фермер хўжаликлари уюшмаси, "Ҳунарманд" уюшмаси, тижорат банклари, тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш йўналишида фаолият юритаётган нодавлат ва нотижорат ташкилотлари билан партия ҳамкорлиги ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда, - дейди O’zLiDeР Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари М.Акрамова.Дарҳақиқат, аёлларни уй шароитида иш билан таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган ишларни республикамизнинг барча ҳудудларида ҳам кўришимиз мумкин. Мисол учун, O’zLiDeP аъзоси ҳисобланган хоразмлик Фароғат Саъдуллаева 2004 йилдан "Уста шогирд" мактабини очган бўлиб, бугунги кунда унинг кўл остида 15 нафар шогирдлари ва 10 нафар касаначи ишлайди. 2011 йилдан вилоятдаги 96-сонли ихтисослаштирилган махсус интернат ўқувчи қизларини ўқитиб, уларга ҳунар ўргатиб келаётган Ф.Саъдуллаеванинг миллий матолари - атлас, шойи, адрас, беқасамдан тикилган аёллар кийимлари, ёйма қуроқ кўрпалар Голландия, Германия, Америка Қўшма Штатлари каби давлатларга экспорт қилинмоқда. Сурхондарё вилоятининг Ангор туманидаги "Хомкон" МФЙда истиқомат қилаётган тадбиркор аёл С.Ваҳобова 2004 йилдан буён O’zLiDeР аъзоси шу йилдан бошлаб тадбиркорлик фаолиятини 4 нафар аёллар учун иш ўринлари яратиш билан бошлаган эди. Бугунги кунга келиб улар сони 18 нафарга етди. Бир-биридан чевар опа-сингилларимиз томонидан тумандаги мактабгача таълим-тарбия муассасаларига чойшаблар, кўрпалар тикиб етказиб берилмоқда. Саломат опа тадбиркорликни янада ривожлантириб, тикув цехи ва тўйхона қурилишини бошлаб юборди. Агар янги ишлар бошланиб кетса, яна кўплаб қўли гул хотин-қизлар касаначиликка жалб этилади. Тошкент шаҳрида 1991 йилда Азиза Ғуломова "Азиза Сайфи қизи" хусусий корхонасини ташкил этди. Корхона фаолиятини аҳолининг талабига жавоб берувчи тикувчилик маҳсулотларини тикиш билан бошлаган. Ҳозирги кунга келиб аҳолига хизмат кўрсатиш билан бирга давлат корхоналарига кийимлар, яъни давлат стандартларига тўлиқ жавоб берувчи махсус кийимлар ишлаб чиқарилмоқда. Бу махсулотларни ишлаб чиқариш учун мўлжалланган тикувчилик дастгоҳлари бугунги кун талабига жавоб беради. Корхонада тикувчилик цехи билан биргаликда гўзаллик салони, чинни идишлар ва совғалар сотувчи дўкон иш юритмоқда. Ҳозир корхонада 42 нафар ишчи меҳнат қилмоқдалар. Шунингдек, Шайхонтоҳур туманидаги уй бекаларини иш билан таъминлаш мақсадида касаначилик асосида 8 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланган. Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги "Саракул" маҳалласида яшайдиган зардўз Фароғат Эргашова бугунги кунда 15 нафар хотин-қизларни касаначиликка жалб этиб, иш билан таъминлаган ёки бўлмаса Наманган вилоятидаги "Норинкапа" МФЙда яшовчи Г.Назарова ҳам хотин-қизлар учун кийимлар тўқиш билан шуғулланиб келмокда. Ҳозирги кунда ўзи сингари аёллардан 5 нафари касаначилик асосида иш олиб боради. Тўрақўрғон туманидаги "Чуст кўприк" МФЙда яшовчи Мавлуда Мўминова касаначилик билан шуғулланиб аёлларга байрам кийимлари тикмоқда. У 20 та янги ишчи ўрнини яратди.Таъкидлаш керакки, касаначилик фаолиятининг кенг йўлга қўйилиши ҳудуддаги ижтимоий ҳимояни кучайтиришга, аҳоли бандлигини таъминлашга ҳамда ҳудудлар иқтисодиётини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Жорий йилнинг иккинчи ярим йиллигидан бошлаб "Аёллар қаноти" хотин-қизларни касаначилик фаолиятига янада кенгроқ жалб этишни кўзлаган “Оилавий тадбиркорликдан мустаҳкам оилага” номли лойиҳани амалга оширишга киришди. Ана шундай лойиҳалардан мақсад - хотин-қизларнинг жамиятдаги мавқеини яхшилаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги фаоллигини ошириш билан бирга оилада ишбилармонлик кўникмаларини шакллантириш, ҳунармандчилик ва касаначиликни кенг қўламда ривожлантиришга кўмаклашишдир. 
]Н.ХатамоваБўлим етакчи консультанти

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме