14:00 11.09.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Тошматов Қ.Ф., ЎзЛиДеПнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоси
Мустақил ривожланиш даврида Ўзбекистонда ҳар томонлама ўйланган, миллий манфаатларга асосланган ташқи сиёсат курси шакллантирилди, у дунёда кенг эътироф этилди ва мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги обрў-эътиборини мустаҳкамлади. Ўтган икки ўн йилликдаги конструктив тажрибага таянган ҳолда, Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати ХХI асрнинг жадал ўзгарувчан халқаро-сиёсий воқеликларини ҳисобга олиб қурилмоқда, бунда фаол, изчил ва мутаносиблашган ташқи сиёсат йўналишини амалга ошириш талаб этилади. Мамлакатимизнинг ушбу ташқи сиёсат намоёнининг бири сифатида Қозоғистон Республикаси билан яхши қўшнилик муносабатларини ривожлантириш ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий фаолияти Концепциясида қайд этилганидек, Марказий Осиё билан мамлакатимизнинг ҳаётий муҳим манфаатлари боғлиқ. Бу ўринда Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганлигининг 20 йиллиги кунларида Ислом Каримовнинг мазкур давлатга навбатдаги расмий ташрифи бўлиб ўтгани айнан аҳамиятлидир.
Сўнгги уч йилда икки баробардан зиёдга ошган ва 2011 йилда 2,7 млрд. АҚШ долларидан ортиқни ташкил этган ўзаро савдони оширишдан икки томон ҳам ўзаро манфаатдор. Ўз навбатида, Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатларидаги ижобий ҳолат сифатида ЎзЛиДеП мамлакатларимиз ўртасида савдо айланмаси хажмини ошириш борасидаги барқарор тенденцияни қайд этмоқда. Қозоғистон Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкорлари учлигига киради. Ўз электоратимиз ва Қозоғистон ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида яқин бизнес алоқаларни йўлга қўйишни биз истиқболли деб ҳисоблаймиз.
Обсудить новость на Форуме