19:30 09.02.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Ташаббускорлик
Аҳолининг давлат ва жамият қурилишида фаол иштирок этишини таъминлаш Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг асосий вазифалари сирасига киради. Партия ушбу мақсадни амалга оширишда БПТлар мададига суянмоқда.
2002 йил ташкил этилган «Navbahor savdo» масъулияти чекланган жамияти дори-дармон воситалари ва тиббиёт ускуналари етказиб бериш, улгуржи ва чакана савдо қилишга ихтисослашган. 8 йиллик фаолияти давомида компания Ўзбекистон фармацевтика бозорида етакчилардан бирига айланди. 120 нафардан ортиқ ишчи-хизматчи меҳнат қилаётган мазкур компанияда 2009 йилда O`zLiDePнинг бошланғич партия ташкилоти тузилди.
Ҳар қандай, ишнинг ҳам бошланиши осон кечмайди. «Navbahor savdo» МЧЖ ҳам дастлаб кичик бизнес билан шуғулланувчи фирма сифатида 9 нафар жамоат аъзоси билан иш бошлаганди. Мамлакатимизда тадбиркорликка яратиб берилаётган кенг имкониятлардан самарали фойдалана олган ушбу ташкилот тез орада ўз фаолиятини кенгайтиришга эришди. Эндиликда йирик фармацевтик корхона сифатида фаолият юритаётган «Navbahor savdo»нинг айни кунда мамлакатимиз минтақаларида тўртта шўъба корхонаси мавжуд.
— Аҳоли соғлиғини сақлаш ва ҳимоя қилишда сифатли дори-дармон, тиббиёт жиҳозларини етказиб бериш, мижозлар ва ҳамкорлар билан ишончли муносабатлар ўрнатганимиз муваффақиятларимиз гарови бўлди, — дейди корхонанинг савдо бўлими бошлиғи, БПТ фаоли Ирода Мирзалиева. — Компаниямиз фаолияти, иш суръати ва самарадорлиги даражасини оширишда малакали мутахассислар билан бирга партия ташкилотимизнинг бевосита таъсири борлигини таъкидлашни истардим.
Корхонамизда БПТ ташкил этилганига ҳали кўп бўлмади. Аммо ана шу қисқа вақт ичида корхона ходимлари, ишчиларининг ярмига яқини O`zLiDeP аъзолигини қабул қилди. Улар сафида Азиза Бекмуродова, ҳулкар Раҳимова, Ёрқин Тўлаганов, Улуғбек Дадажоновлар ҳам корхона, ҳам партия фаолиятида ташаббускорлиги, жонкуярлиги билан кўпчиликка ўрнак бўлаяпти. Ана шундай юқори билимли, ташаббускор мутахассислар, ходимларнинг меҳнати, ғоя ва таклифлари билан компания тобора ривожланиб бормоқда.
Айни кунда Бухоро, Самарқанд, Фарғона, Андижон вилоятларида компания филиаллари фаолият юритмоқда. «Navbahor savdo» рамзли ёзувга эга махсус машиналарда Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Наманган, Қашқадарё, Навоий вилоятларига дори-дармон ҳамда тиббиёт жиҳозлари етказиб берилаётир.
— Компанияда ишлаётганимдан мамнунман, — дейди корхона ишчиси Улуғбек Дадажонов. —Инсон саломатлиги билан боғлиқ фармацевтика йўналишида ишлаш масъулия юклаш билан бирга кўнгилда фахр уйғотади, ишонч ва умидни мустаҳкамлайди. Айни пайтда O`zLiDeP БПТга аъзо бўлганим эса менга ижтимоий-сиёсий жабҳада янада кўп нарсани англашимга, шу йўлда фаол бўлишга ундамоқда.
Ҳозирда «Navbahor savdo» дунёдаги 50 дан ортиқ машҳур фармацевтик компаниялар билан ҳамкорлик қилмоқда.
Қисқа давр ичида кичик бир фирманинг шу даражада юксалиши эътибор ва эътирофга лойиқ. Бунинг замирида эса, шубҳасиз, юртимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган давлат сиёсати ётади. Мазкур компанияда ташкил этилган O`zLiDePнинг БПТ эса ана шу каби эзгу ишларни ўз аъзоларига тушунтириш баробарида ушбу жараёнларда фаол иштирок эишга даъват этмоқда.
Обсудить новость на Форуме
25 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |