15:46 17.07.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Ташаббусга реал натижа билан баҳо берилади
Урганч шаҳридаги «Феруз-Хоразм» акциядорлик жамияти қошидаги БПТ аъзолари ташаббуси билан 30 та касаначилик иш ўрни ташкил этилди. Таъкидлаш керак: тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган жамиятда фаолият кўлами кенгаётгани боис иш ўринлари ташкил этиш учун кенг имкониятлар бор. Масалан, ўтган йили корхонанинг товар айланмаси 4,5 миллиард сўмни, соф фойда эса 600 миллион сўмни ташкил этди. Албатта, жамоада O`zLiDeP мавқеини янада мустаҳкамлашда БПТ аъзолари, айниқса, маслакдошлар етакчисининг ҳиссаси катта бўлаяпти. Дурдона Қурбониязова ёш бўлишига қарамай, корхона ишчи-хизматчилари билан тил топишиб, уларни ўз ортидан эргаштириш, O`zLiDeP ғоялари сари руҳлантиришга эришмоқда. – Етакчи, энг аввало, сиёсий куч илгари сураётган ғояларга чин юракдан ишониши ва ўзгаларни ишонтира олиши керак, – дейди БПТ етакчиси. – Корхонамиздаги 32 нафар O`zLiDeP аъзосига доим шу фикрни сингдиришга ҳаракат қиламан. Партиявий фаолият тинимсиз ҳаракатни ва тўхтовсиз билим олишни тақозо этишини тушунтираман. Интилишларимиз бекор кетмади. Яна 10 нафар ходимимиз O`zLiDeP фаолиятига қизиқиш билдириб, партияга аъзо бўлиш истагини билдирдилар.Шу ўринда қайд этиш керакки, ушбу БПТ вилоятда энг намунали бошланғич ташкилот сифатида аҳолининг обрў-эътиборли вакиллари билан яқин алоқалар ва доимий учрашувларни йўлга қўйиш, мавжуд муаммоларга партиявий воситалар ёрдамида ечим топишга интилиб келади. Айниқса, юқори ташкилотларнинг кўрсатмалари ижросини таъминлашда БПТ вилоятдаги барча қўйи бўғин субъектларига намуна бўлмоқда. Яна бир ибратли жиҳати, ушбу БПТ малакали партиявий кадрлар етиштиришда ҳам катта салоҳиятга эга эканини намоён этди. 2009 йил 27 декабрда бўлиб ўтган сайловларда намунавий БПТ аъзоси Клара Жумамуратова Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланди. У пойтахтда ишлашига қарамай, ҳар чоракда бир марта БПТ аъзолари билан учрашиб, фикр алмашиб туради. Айтиш жоизки, мазкур бошланғич ташкилот ҳар томонлама жиҳозлангани, намунавий қуйи бўғин талабларига мос кўрсаткичларга эгалиги билан бошқа БПТлардан фарқ қилади. Бу ерда турли йўналиш ва мавзулардаги тадбирларни ташкил этишга жиддий эътибор қаратилади. Мисол учун, 2012 йил 1 июнь ҳолатига БПТ ташаббуси билан саккизта тадбир ўтказилган. Уларнинг ҳаммаси республика ОАВларида кенг ёритилди. Шунинг ўзиёқ, «Феруз-Хоразм» акциядорлик жамияти қошидаги БПТнинг тобора танилиб бораётганидан гувоҳлик бериб турибди.
Абулфайз САЙИДАСҚАРОВ,«XXI ASR»
Обсудить новость на Форуме